21:45 / 18.05.2022
1 036

Лукашенко терроризм учун ўлим жазоси ҳақидаги қонунни имзолади

Лукашенко терроризм учун ўлим жазоси ҳақидаги қонунни имзолади
Фото: АП/«ТАСС»
Александр Лукашенко теракт амалга оширишга уриниш учун ўлим жазосига ҳукм қилиш имконини берувчи қонунни имзолади, деб ёзади Meduza. Ҳужжат миллий ҳуқуқий интернет-порталга жойланган. Тузатишлар расман эълон қилинганидан кейин ўн кун ўтиб кучга киради.

«Ушбу кодекснинг 124-моддаси 2-қисми, 126-моддаси 3-қисми ва 359-моддаси 2-қисмида кўзда тутилган* ёки оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар, баъзи бошқа ўта оғир жиноятларда фавқулодда жазо тури сифатида ўлим жазосини қўллаш мумкин», — дейилади ҳужжатда.

*Беларусь Жиноят кодексининг ушбу моддалари ҳақида батафсилроқ: 124-модданинг 2-қисми — «Чет давлат ёки халқаро ташкилот вакилини ўлдириш», 359-модда 2-қисми — «Давлат ёки жамоат арбобини ўлдириш», 126-модда 3-қисми — уюшган гуруҳ томонидан ёки атом энергияси объектлари, радиоактив моддалар, заҳарли материаллар қўллаган ҳолда амалга оширилган, ёки қотиллик билан боғлиқ бўлган «террорчилик акти».

289-модда (террорчилик акти) бўйича Беларусда мухолифатнинг баъзи вакиллари, шу жумладан, президент сайловларида Лукашенкога рақиблик қилган Светлана Тихановскаяга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Бунгача Беларусда жиноятларни ташкиллаштирганлик учун ўлим жазосига маҳкум этиш мумкин эмасди. Апрель охирида тегишли тузатишлар Беларусь парламенти қуйи палатаси, май бошида эса Республика кенгаши томонидан маъқулланди.

Беларусь — Европада ўлим жазосини қўлловчи ягона мамлакат.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко терроризм учун ўлим жазоси ҳақидаги қонунни имзолади