23:00 / 20.05.2022
1 097

Антарктидадаги пингвинларни кузатиш билан шуғулланаётган кичкинтой робот

Антарктидадаги пингвинларни кузатиш билан шуғулланаётган кичкинтой робот
Фото: Live Science
Echo лақабли сариқ гибрид йўлтанламас тадқиқотчиларга Антарктидадаги ҳайвонларни, хусусан, император пингвинларини кузатишда ёрдам бермоқда, деб ёзади Live Science.

Тўрт ғилдиракли робот 2017 йилда МАRЕ номи остида ишга туширилган 30 йиллик WHOI дастурининг бир қисми ҳисобланади. Мазкур лойиҳа доирасида император пингвинларидан Антарктидадаги умумий экотизимнинг индикаторлари сифатидан фойдаланилади. Олимлар пингвинлар иқлим ўзгаришига қанчалик мослашаётганини ҳужжатлаштириб, глобал исиш учмайдиган денгиз қушлари озиқланадиган балиқлар сони ва уларнинг тақсимланишига қандай таъсир кўрсатишини тушунишга уринмоқда.

Робот масофадан туриб бошқарилади, унга лидарлар ва автоном навигация учун GPS технология ўрнатилган. Шунингдек, Echo’нинг тадқиқотчиларга пингвинлар колониясини назорат қилиш ва уларнинг ҳаракатини кузатиш имконини берадиган датчиклар мавжуд.

Масалан, радиочастотани идентификация антеннаси WHOI тадқиқотчилари пингвинларнинг полапонларига беш ойлигида ўрнатилган митти RFID-белгиларни сканер қилади. Олимларнинг маълумотларига кўра, МАRЕ лойиҳаси бошланганидан буён ҳар йили 300 та пингвинга белги ўрнатилмоқда.

Робот пингвиннинг RFID-белгиси ҳаракати зонасига — 86 сантиметр радиусга кириши билан у қушнинг умумий жисмоний ва насл қолдириш ҳолати бўйича маълумотларни, шунингдек, пингвин денгиздалигида океанографик маълумотларни олади.

Бундан ташқари, робот 360 даражага бурила оладиган камера билан ҳам жиҳозланган. У олимларга Echo дуч келадиган алоҳида пингвинларни аниқлашда ёрдам беради, GPS маълумотлар эса қушнинг табиатда тарқалганлик даражасини кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Антарктидадаги пингвинларни кузатиш билан шуғулланаётган кичкинтой робот