Фото: Gazeta.ru
Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор 2024 йилги сайловда ўз лавозимини сақлаб қолиш учун курашмаслигини эълон қилди.
Обрадор ўз ҳукумати томонидан бошланган асосий лойиҳалар 2024 йилгача тўлиқ уддаланишига ишонмоқда. Шундан сўнг у президентликдан хотиржам кетмоқчи.
«Ихтиёримизда яна 2 йил ва 5 ой бор. Биз бошлаган ишларни балки бошқа ҳукумат якунлаб қўяр, буни вақт кўрсатади. Мен эса лойиҳаларимизни ўзимиз уддалашимизга ишоняпман. Ўзингни алмаштириб бўлмас деб ҳисоблаш — хато фикр. Мол-давлатга қаттиқ боғланиб қолиш керакмас», — деди Мексика президенти.
Обрадорнинг президентлик даврида йирик лойиҳалар амалга оширилиши бошланди: 2022 йилда Мехикода йирик аэропорт фойдаланишга топширилди, мамлакат жанубида бир нечта штатларни боғловчи 1,5 минг километр узунликдаги темир йўл қурилди. Қолаверса, амалдаги президент мамлакат пойтахти 2023 йилга бориб ўзини тўлиқ мотор ёнилғиси билан таъминлашига эришмоқчи. Бунинг учун мамлакатдаги қатор нефтни қайта ишловчи заводлар тикланди, АҚШнинг Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводи Мексика томонидан сотиб олинди.
Андрес Мануэл Лопес Обрадор ҳозир 68 ёшда. 2018 йилнинг 1 декабридан Мексика президенти. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади