Фото: «ТАСС»
Россия қўшинларининг Украинага ҳужуми тинч аҳолининг эвакуациясига имкон бериш учун атайлаб секин олиб борилмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу маълум қилди.
«Ўраб олинган аҳоли пунктларидан одамларнинг чиқиб кетиши учун сукунат режими эълон қилиниб, гуманитар йўлаклар яратилмоқда. Албатта, бу ҳужум суръатини секинлаштиради, лекин бу тинч аҳоли қурбон бўлмаслиги учун атайлаб қилинмоқда», — деди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россияга қарши санкциялар ва Ғарб давлатларининг Киевга ҳарбий-техник ёрдами Москванинг Украинадаги вазифаларини бажаришига тўсқинлик қила олмайди. Шу билан бирга, у Россия «махсус операция»ни Донбасс аҳолисини «геноцид»дан ҳимоя қилиш ҳамда Украинанинг ядросиз ва нейтрал мақомини таъминлаш учун ўтказишга мажбур бўлганини яна бир бор таъкидлади.
Бундан ташқари, Шойгу Россиянинг иттифоқчиларига Ғарбдан босим бўлаётганини айтди ва Москва уларга барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди. «Россия ўз иттифоқчиларига юзага келаётган таҳдидларни бартараф этиш ва суверенитетни қўллаб-қувватлашда зарур ёрдамни кўрсатишда давом этади», — деди у.
Россия 24 февралдан бери Украинада «ҳарбий махсус операция» ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин буни Донбасс аҳолисини «геноцид» дан ҳимоя қилиш, шунингдек, қўшни давлатни «демилитаризация ва денасификация қилиш» зарурати билан изоҳлаган. Шу билан бирга, у Москванинг Украина ҳудудларини босиб олиш режаси йўқлигини таъкидлаган. Босқин бошланганидан кейин Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди, мамлакатда ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик эълон қилди.
Кремль «махсус операцияси»нинг мақсадлари қаторида Донецк ва Луганск халқ республикаларини «қутқариш»ни санаган. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков Украинада «миллатчилик ғоялари намоён бўлишини» тақиқлашга эришиш нияти ҳақида гапирган. Апрель ойи бошида у Россия операциянинг тезроқ якунланишига умид қилаётганини айтганди.
Аммо 24 май куни Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Россия Украинадаги ҳарбий амалиёт топшириқларини бажаришда «муддат ортидан қувмаётганини» айтди. «Натсизмни ё 100 фоиз йўқ қилиш керак, ёки у бир неча йил ичида янада хунук шаклда тикланади», — деди у. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «махсус операция»нинг мақсадларига эришилганда жанговар ҳаракатлар тугашини бир неча бор айтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)