Михаил Фридман ва Пётр Авен / Фото: РИА Новости
Брюссел томонидан санкциялар киритилган миллиардерлар Пётр Авен ва Михаил Фридман Европа судига Европа кенгаши устидан даъво аризаси берди.
Авен даъво аризасини 23 май куни, Фридман 24 май куни берган. Авен ва Фридман Украинадаги «махсус ҳарбий операция сабабли» Евроиттифоқ санкциялар рўйхатига киритилганди.
Таъкидланишича, Авен «ҳокимиятдаги алоқалари ортидан даромадга эга бўлган», Фридман эса «Владимир Путин маъмурияти билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган».
Апрел охирларида миллиардер Алишер Усмонов Европа кенгаши устидан Европа судига ариза берганди. Унга нисбатан ҳам 28 февралда санкциялар жорий этилганди.
Май ойида ВЭБ.РФ корпорацияси ва унинг раҳбари Игорь Шувалов ана шундай ариза берган. Шунингдек, Европа судида «Магнит» акциядори Александр Винокуров (Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг куёви), бизнесменлар Дмитрий Пумпянский (ТМК ва «Синара» гуруҳи акциядори), Вадим Мошкович (Русагро акциядори), Игорь Кесаев («Меркурий» акциядори) ва Андрей Мельниченко (Еврохим акциядори), Дмитрий Мазепин («Уралхим», «Уралкалий», «Тольяттиазот» эгаларидан бири) аризалари рўйхатга олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)