1 июндан бошлаб Туркияга кириш учун сайёҳлардан ПЗР-тести ёки тезкор антиген тестининг салбий натижаларини кўрсатиш талаб этилмайди, деб ёзмоқда TRT Haber телеканали.
ОАВ маълумотларига кўра, Туркия Ички ишлар вазирлиги 81 вилоят ҳокимиятига «Мамлакатга кириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳужжатни юборган.
Ҳужжатга кўра, 1 июндан бошлаб Туркияга исталган чегара пунктлари (қуруқлик, ҳаво, денгиз ва темир йўл) орқали киришда ташрифдан максимал 72 соат олдин ўтказилган ПЗР-тестининг манфий ҳисоботини ёки максимал 48 соат ичида олинган антиген тестининг салбий натижасини тақдим этиш шарт бўлмайди.
Сўнгги пайтларда Туркияда COVID-19 билан касалланишнинг камайгани, шунингдек, пандемиянинг аҳоли саломатлигига таҳдиди пасайгани мамлакатга киришда қўйиладиган талабларни енгиллаштириш имконини берди.
30 май куни Туркияда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинганди. «Ниқоблар энди мажбурий эмас, шифохоналарда тақиш бундан мустасно. Лекин ўтган шунча тажрибадан сўнг, одам гавжум ёпиқ жойларда, айниқса жамоат транспортида фойдаланиш учун ўзимиз билан ниқоб олиб юришимиз мумкин», — деди Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа.
Эслатиб ўтамиз, Италия ҳам мамлакатга кириш учун барча антиковид чекловларини бекор қилганди, Испания эса эмланмаган сайёҳларнинг мамлакат ҳудудига киришига рухсат берган. Аввалроқ яна тўққизта давлат, жумладан, Исроил, Индонезия, Марокаш, Австрия, Вьетнам, Малайзия, Тайланд, Арманистон, Қирғизистон ПЗР-тестининг салбий натижасини тақдим этиш тартибини бекор қилиб, кириш талабларини енгиллаштирган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар