Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакети ҳақидаги фармонни имзолади, деб ёзади Meduza Оқ уй сайтига таяниб.
Пакет, хусусан, HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимларини ўз ичига олади, уларнинг ўқ отиш радиуси бир неча юзлаб километрни ташкил этади.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилишича, Киев Вашингтонга қуролдан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришда фойдаланилмаслигини кафолатлаган.
Украина ҳукумати узоққа тўп отадиган баравар ўт очиш реактив тизимларини етказиб беришни бир неча ҳафталардан буён сўраб келаётган эди. Оқ уй бундай қурол Россия ҳудудига зарбалар беришда қўлланилишидан хавфсираб, қарор қабул қилишни кечиктириб келди.
Шунингдек, Reuters ўз манбаларига таяниб ёзишича, АҚШ ҳукумати Украинага Hellfire ракеталари билан қуролланиши мумкин бўлган МQ-1C Gray Eagle учувчисиз учар қурилмасидан тўрттасини сотишни режалаштирмоқда.
Жо Байден маъмурияти Киевга учувчисиз учар қурилмалар сотилиши ҳақида конгрессни яқин кунларда хабардор қилади, шундан кейин бу ҳақда оммага эълон қилинади.
Аввалроқ Байден The New York Times газетаси учун мақола ёзиб, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинага қурол етказиб беришда, Россияга санкциялар орқали босим ўтказишда ва НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлашда давом этишини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, Америка президенти НАТО Россия билан жанг қилмаслигини ва АҚШ Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиш ниятининг белгиларини кўрмаётганини такрорлади.
31 май куни АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Киевга Россия ҳудудига етиб бора оладиган ракета комплексларини бермаслигини айтган эди. Эртаси куни The New York Times газетасига берган баёнотида у Киевга «жанг майдонидаги асосий нишонларга аниқроқ зарба бериш» имконини берадиган илғор ракета тизимлари ва ўқ-дорилар етказиб берилишини эълон қилди.
Оқ уй Украинага M142 HIMARS MLRS’ни ўз ичига олган янги 700 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини айтди. Байден маъмурияти Украина ҳарбийлари улардан Россиядаги нишонларга зарба беришда фойдаланмаслиги кераклигини таъкидлади.
Россия ТИВ Украинага Россия ҳудудига етиб бора оладиган қурол-яроғ етказиб берилиши «кескинлашув сари катта қадам» бўлишидан огоҳлантирган. Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов, ўз навбатида, Қўшма Штатлардан Украинани қурол-яроғ билан таъминлашни бас қилишни талаб қилган.
Зеленский эса Россия ҳудудига ҳужум қилиш эҳтимолини рад этди. Украина узоқ масофага мўлжалланган қуролларни Россиядаги нишонларга ҳужум қилиш мақсадида эмас, балки ўз мудофааси учун сўрамоқда, деди у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар