00:30 / 07.06.2022
1 625

Британияда бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми бўйича овоз берилади

Британияда бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми бўйича овоз берилади
Фото: Getty Images
Буюк Британия парламенти депутатлари 6 июнь куни кечқурун бош вазир Борис Жонсонга нисбатан ишончсизлик вотуми бўйича овоз бериш ўтказади, деб ёзади Meduza. Sky News телеканалига кўра, у маҳаллий вақт билан 18:00 ва 20:00 (Тошкент вақти билан 22:00-00:00) оралиғида бўлиб ўтади.

Консерватив партиядан депутатларнинг камида 15 фоизи (54 киши) бош вазирнинг истеъфосини талаб қилиб парламент қўмитасига хатлар жўнатганидан кейин жараён бошлаб юборилган.

Ишончсизлик вотумини 2020—2021 йилларда қатъий локдаунлар ва чекловлар пайтида ҳукумат аъзолари ва Жонсоннинг ўзи уюштирган зиёфатлар билан боғлиқ можаро туфайли эълон қилишмоқчи.

Жонсоннинг ўзи истеъфога чиқишдан бош тортмоқда. BBC манбалари фикрича, уни лавозимидан четлатиш учун зарур бўлган 180 та овоз тўпланиши эҳтимолдан узоқ.

Ишончсизлик вотумига овоз бериш Жамоатчилик палатасининг Консерватив партиядан аъзолари орасида бўлиб ўтади, Қарор оддий кўпчилик билан қабул қилинади. Ишончсизлик вотуми эълон қилинган тақдирда Жонсон партиянинг янги етакчиси сайлангунига қадар бош вазир бўлиб қолади. У ғолиб чиққан тақдирда яқин бир йил ичида овоз беришни қайтадан ўтказиш мумкин бўлмайди.

Аввалроқ Борис Жонсон коронавирус чекловларини бузган ҳолда ўтказилган базмда иштирок этгани учун парламентдан кечирим сўраган эди. Жонсоннинг маълум қилишича, у қоидани атайлаб бузмаган ва парламентни чалғитиш ниятида бўлмаган, шу сабабли истеъфо бериш ниятида эмас.

Таъкидлаш керакки, Британия сиёсий элитаси коронавирус пандемияси вақтида Partygate номини олган бир нечта базмларда иштирок этган. Полиция маълумотларига кўра, Жонсон бу каби тадбирларнинг камида олтитасида қатнашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми бўйича овоз берилади