Россия президенти Владимир Путин Украина ҳудудидаги уруш ҳамда Суриядаги жанговар ҳаракатлар чоғида ҳалок бўлган Миллий гвардия қўшинлари ҳамда ФСБ чегара хизмати ҳарбийлари оилаларига беш миллион рублдан тўлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бу сумма Украина ва Сурияда ҳалок бўлган россиялик «кўнгиллилар»нинг яқинларига ҳам берилади.
Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирганидан буён Россия Мудофаа вазирлиги қурбонлар сонини сўнгги марта 25 мартда расман эълон қилганди холос. Ўшанда Украинада 1351 нафар россиялик ўлгани, 3825 нафари яралангани айтилганди. Ундан кейин ўтган икки ярим ой давомида ҳалок бўлганлар сони ошкор қилингани йўқ.
Хориж манбалари Украинада ўлган рус ҳарбийлари сони расмий қайдлардан бир неча бор кўплигини таъкидлаб келишади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди