
Урушнинг 108-куни ўтди. Россия Донбассга ҳужумни давом эттирмоқда, томонлар ўртасида артиллериялар дуэли кетмоқда. Оккупация қилинган ҳудудларда Россия Кунига тайёргарлик кўрилмоқда, Херсон шаҳар кенгаши Украина қуролли кучлари Херсон областида қарши ҳужум қилаётганини хабар қилган. Володимир Зеленский Киевда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен билан мамлакатнинг ЕИга аъзо бўлиб кириши масаласида музокаралар ўтказди. Германия 22 июнгача Украинага қурол етказиб беришни ваъда қилмоқда.

Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Украина президенти Володимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида. У Украинадаги уруш даврида иккинчи бор Киевга ташриф буюрди, у Россия босқини бошлангандан кейин Евроиттифоқнинг Украинага келган илк етакчиси бўлганди. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko
Украинадаги уруш. 11 июннинг асосий воқеалари
- Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович уруш даврида фронтда тахминан 10 минг украин ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади.
- АҚШ президенти Жо Байден Володимир Зеленский унинг тез орада Россиянинг кенг кўламли ҳужуми бошланиши тўғрисидаги огоҳлантиришларига қулоқ солишни истамаганини айтди. Бунга жавобан украин амалдорлари Киев урушга тайёр бўлгани, Ғарб эса Москва тажовузини тўхтатишга ёрдам бера олмагани ҳақида гапиришди.
- Северодонецкда оғир кўча жанглари давом этмоқда, Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг маълумотига кўра, «Азот» кимёвий заводи интенсив ўққа тутилиши оқибатида ўнлаб тонна радиатор мойи ёниб кетган. Гайдай украин ҳарбийлари кўча жангларида устун келаётгани, аммо РФ армияси артиллерия зарбалари орқали Украина қуролли кучлари ҳарбийлари яширинган уйларни вайрон қилаётганини маълум қилган.
- Херсон ва Мелитополда россияликлар томонидан тайинланган «янги ҳукумат» Россия паспортларини тарқата бошлади. Зеленский бундай паспортларни «фақат бир қанча коллаборационистлар ва уларнинг атрофидаги одамлар» олганини айтди. Украинлар президентининг сўзларига кўра, Украина армияси Херсон областидаги бир қишлоқни озод қилишган ва Запорожье областида маълум муваффақиятларга эришган.
- Киевга Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ташриф буюрди. У Украина президенти ва бош вазир билан учрашиб, улар билан мамлакатнинг Евроиттифоққа аъзолиги масаласини муҳокама қилган.
Қуйида 11 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Киев области

Хавфсизлик бўйича дарс вақтида портловчи моддаларни тутиб турган болалар, Киев
Alexey Furman / Getty Images

Донбасс учун жангларда ҳалок бўлган украин аскари хотирасига Ирпенда ўрнатилган плакат Россиянинг феврал ойидаги босқинидан кейин ўқлар билан илма-тешик қилинган. Россия ҳарбийлари март ойи охирида шаҳардан кетганди.
Christopher Furlong / Getty Images
Харков

Украин артиллериячилари Харковдан жанубдаги Изюм атрофида БМ-21 «Град» баравар ўт очиш реактив тизимини ишга туширишга тайёрланмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Харков ташқарисидаги йўл белгиси. Шаҳар ўққа тутилиши давом этмоқда
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA
Николаев

Украина жанубидаги Николаевда Қизил Хочнинг инсонпарварлик ёрдамига навбатда турган аёллар. Аҳолининг ярми шаҳарда қолган, урушдан олдин бу ерда қарийб 500 минг киши яшаган. Фото: Edgar Su / Reuters / Scanpix / LETA

Николаев областидаги ферманинг буғдой экилган даласида танкка қарши ўрнатилган тўсиқлар
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Донбасс

Фронт чизиғидаги украин ҳарбийси. Донбасс ҳозирда — Россия ва Украина урушидаги асосий ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланган
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Украина танки Соледар шаҳри ҳудудида
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Донецк области Светлодарск шаҳарчасида фронт чизиғи яқинида танкни ўқлаётган украин ҳарбий хизматчиси
EPA / Scanpix / LETA

Лисичанск шаҳри ўққа тутилиши вақтида хавфсиз жойга қочаётган украин аскарлари
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Украин ҳарбийлари отишма вақтида яраланган аёлга ёрдам кўрсатишмоқда, Лисичанск
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Артиллерия зарбалари вақтида яширинган жойда қўрқиб турган аёл, Лисичанск
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Лисичансклик киши болалар билан велосипедда портлаш жойидан қочмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Украиналик қутқарувчилар Донецк областидаги Бахмут шаҳрида гуманитар ёрдам тарқатмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Артиллерия зарбаларидан кейин Лисичанскда ёнаётган уй
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Фронт чизиғи яқинида портлашдан нобуд бўлган сигирлар
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Лисичанскдан йўлга чиққан эвакуация поездидаги кекса ёшли аёл. Шаҳар ҳозирда россиялик ҳарбийлар ҳужумига учрамоқда
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан олиб кетилаётган одамлар эвакуация поезди Покровск томон йўлга чиқишини кутишмоқда
AP Photo/Efrem Lukatsky «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар