Ҳиндистонда қудуққа тушиб кетган болани 3 кундан бери чиқаришолмаяпти

1 дақиқа ўқиш1.7K
Ҳиндистонда қудуққа тушиб кетган болани 3 кундан бери чиқаришолмаяпти
Ҳиндистонда 11 ёшли бола 24 метрли эски қудуққа тушиб кетган ва 3 кундан бери уни қутқариш ишлари олиб бориляпти, деб ёзган Hindustan Times нашри.

Воқеа Чхаттисгарх штати Жангир Чампа туманида рўй берган. Болакай уйи орқасидаги эски қудуққа тушиб кетган. Қутқарувчилар 50 соатдан бери уни олиб чиқишга ҳаракат қилишмоқда.

Қутқарув ишларига 500 дан ортиқ ходим бириктирилган, транспорт воситалари болани хавфсиз чиқариш учун туну кун ишлаётгани ёзилган. Қутқарувнинг бунчалик узоқ давом этишига боланинг эшитиш ва гапириш қобилияти пастлиги сабаб бўлган. Шунинг учун у қутқарувчилар йўриқномасига амал қилолмаётгани айтилган.

Болага ҳар куни егулик ва ичкилик етказиб туришибди, ўз ҳушида ва тириклигини текшириш учун видеокамера ўрнатилган. Айни пайтда қудуққа ёндош ҳудудлардан бошқа қудуқлар қазилмоқда.

Дунё ҳамжамиятида бундай кўргиликлар кўп учрайди. Энг шов-шувлиси бу йил февраль ойида Марокашда кузатилган. 5 ёшли Райан 32 метрли қудуққа тушиб, қарийб бир ҳафта қолиб кетган.

Шунингдек, бундай ҳодисалар ўзимизда ҳам учраб туради. Масалан, кеча Чироқчи туманида 6 ёшли бола 25 метрли қудуққа тушиб кетган ва қарийб бир сутка ўша ерда қолган. Қутқарув ишларига 8-синф ўқувчиси ва қудуқдаги боланинг ўзи ҳам катта ёрдам берган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?