date
views 3 074

Медведев: Россия билан яна ҳисоблашишни бошлашди

Медведев: Россия билан яна ҳисоблашишни бошлашди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия билан ростакамига ҳисоблашишни бошлашганини маълум қилди. Бундан, хусусан, Ғарб томонидан Россияга қарши киритилган санкциялар далолат беради.

Медведевнинг таъкидлашича, Донбасс фуқароларини ҳимоя қилиш ва Украинани денацификация ва демилитаризация қилишдан иборат махсус ҳарбий операциянинг олдига қўйилган барча мақсадларига эришилади.

Бироқ аллақачон ҳал қилинган яна битта вазифа ҳам бор. Россия билан ростакамига ҳисоблашиша бошлашди. Совет Иттифоқи билан бўлгани сингари. Санкциялар тўпламига қараганда, айрим нарсаларда янада жиддийроқ”, - дея ёзди у ўзининг телеграм каналида.

Медведев мамлакат билан ҳисоблашишлари ва уни ҳурмат қилишлари муҳимлигини таъкидлаган. “Буюк Россия айнан шундай бўлмоғи зарур”, - дея хулоса қилган сиёсатчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Медведев: Россия билан яна ҳисоблашишни бошлашди