Нью-Йоркда динозавр скелети, метеорит ва Ой жинслари аукционга қўйилди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Нью-Йоркда динозавр скелети, метеорит ва Ой жинслари аукционга қўйилди
Фото: Sotheby’s
Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукционида биринчи марта горгозаврнинг бутун бошли скелети сотувга қўйилди, унинг баҳоси 5—8 миллион доллар. Аукционга қўйилган буюмлар орасида метеоритлар, Ой жинслари ва Ердан ташқарида бўлиб қайтган бошқа нарсалар ҳам бор, деб ёзмоқда Daily Mail.

Sotheby’s ташкилотчиларининг фикрига кўра, коллексионерлар учун энг қизиқарли экспонатлар қуйидагилар бўлиши мумкин: 35 000 долларга сотилиши тахмин қилинаётган 66 миллион йиллик трицератопс бош суяги, қирилиб кетган Америка шерининг 50 минг йиллик бош суяги (экспонат 600 000 долларга баҳоланмоқда) ва мукаммал ҳолатда сақланиб қолган қилич тишли йўлбарс бош суяги.
Нью-Йоркда динозавр скелети, метеорит ва Ой жинслари аукционга қўйилди
Фото: Sotheby’s
Natural History гуруҳи горгозавр скелетини аукционининг «юлдузи» деб атамоқда. Унинг ўлчамлари баландлиги 3 метр ва узунлиги 7 метрни ташкил қилади. Мутахассисларнинг фикрича, уни 8 миллион долларга сотиш мумкин. Ҳозирда ушбу экспонат учун энг юқори таклиф 3,5 миллион долларни ташкил қилмоқда.
Нью-Йоркда динозавр скелети, метеорит ва Ой жинслари аукционга қўйилди
Фото: Sotheby’s
Шунингдек, кимошди савдосида «Apollon» миссиясида қатнашган астронавт Базз Олдриннинг шахсий буюмлари – парвоз курткаси (бошланғич нархи 700 000 доллар), қулоқчинлар ва у Ойга қўнувчи Eagle двигателларини ишга туширишда фойдаланган ручка ҳам бор. Ручка 2 миллион долларга сотилиши кутилмоқда.
Нью-Йоркда динозавр скелети, метеорит ва Ой жинслари аукционга қўйилди
Фото: Sotheby’s
Аукционда коинотга оид яна бир тоифа экспонатлар — осмондан сайёрамизга тушган метеорит парчаларидир. Улардан бири 1969 йил 8 февралда Ерга тушган Аленде метеоритининг парчаси. Олимларнинг фикрига кўра, бу бўлакда қуёш тизими пайдо бўлишидан олдин ўта янги юлдузлар портлаши пайтида яралган зарралар мавжуд бўлиб, у одам қўлига етиб келган энг қадимги материядир.
Нью-Йоркда динозавр скелети, метеорит ва Ой жинслари аукционга қўйилди
Фото: Sotheby’s
Экспонатлар орасида метеорит билан тўқнашувдан кейин қулаб тушган Ой юзасининг майда бўлаги ҳам бор.
Онлайн аукционга 20 июлда старт берилган, жонли савдолар 28 июлдан бошланади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?