Ойга олиб чиқилган СССР байроғи рекорд нархда сотилди

1969 йилда амалга оширилган тарихий "Аполлон-11" миссияси давомида Ойга олиб чиқилган Собиқ Совет Иттифоқи байроғи нуфузли Sotheby’s аукционида 102,4 минг АҚШ долларига сотилди.
Маълум қилинишича, ушбу байроқ АҚШ ва СССР ўртасидаги ўша даврдаги хайрихоҳлик рамзи сифатида фазога олиб чиқилган. Ноёб экспонатни янада қимматли қиладиган жиҳатлардан бири шундаки, унда "Аполлон-11" астронавти Базз Олдриннинг шахсий дастхати ҳам мавжуд.
Дастлаб аукцион ташкилотчилари байроқни 7–10 минг доллар атрофида баҳолаган эди. Бироқ савдолар давомида коллекционерлар ўртасидаги қизиқиш ортиб, якуний нарх кутилганидан бир неча баравар юқорига кўтарилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, космик тадқиқотлар тарихи билан боғлиқ ноёб буюмлар коллекционерлар орасида доимо юқори қадрланади. Шу сабабли тарихий аҳамиятга эга бундай экспонатлар аукционларда мунтазам равишда рекорд нархларда сотилмоқда.































Изоҳлар 0
…