Сўнгги кунлардан Афғонистон яна нотинчлик гирдобига шўнғимоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Афғонистон. Кобулда АҚШ дрони зарбаси натижасида Ал-Қоида* етакчиси Айман аз-Завоҳири ўлдирилганидан сўнг мамлакатда турли “ухлаб ётган” террорчи гуруҳлар фаоллиги ошиши кузатилмоқда.
Бунга бир неча сабаблар бор, жумладан аз-Завоҳири ўлдирилганидан сўнг “Толибон”га ишонч кескин туша бошлади. Хусусан, мухолифат кучлар уларни АҚШ билан ҳамкорлик қилишда ёки битим тузишда гумон қилмоқда.
Толибон* ўз навбатида, Қобулда аз-Завохирийнинг ўлдирилиши АҚШ дрони ёрдамида амалга оширилганини сўнгги дамга қадар тан олишни истамаган эди. Байден нутқидан бир неча соат олдин улар буни айтишга мажбур бўлишди. Байден эса ушбу маълумотларни кузги парламент сайловида очко тўплаш мақсадида, ўз жамоасининг ютуғи сифатида эълон қилди.
Иккинчидан, шу кунлдарда шия мусулмонлари учун муқаддас байрам – Ашура кунларида “Исломий давлат”* ва бошқа турли террорчи ташкилотлар фаоллашиб Кобулнинг шимолий қисми, аксарият шия мусулмонлари борадиган 3та масжидда ва 1та автобусда теракт уюштирилди. Сўнгги 3 куни ичида ушбу қонли ҳодисаларда 120дан ортиқ киши қурбон бўлган.
Ундан ташқари, Пактика вилояти Бармал аҳоли пунки яқинида Толибон қўмондонларидан бири Абдул-Вали Рагиб Моманд (Омар Халид Хорасани номи билан танилган) ўлдирилди. Абдул-Вали - "Джамаат аль-Ахрор"* ва "Таҳрик-и Толибон Покистон"* гуруҳлари билан боғлиқ бўлган. Унинг автомобили портлатиб юборилганда у билан бирга 4 киши ҳалок бўлган.
Айрим манбаалар хабарига кўра, унга ҳам АҚШ дрони ёрдамида ҳужум қилинган. Маълумот учун, бундан олдин Вашингтон Омаре Халид Хорасани ҳақидаги маълумот учун $3 млн. мукофот эълон қилган эди.
Шу кунларда “Таҳрик-и Толибон Покистон”*нинг яна бир етакчиси - Абдул-Рашид (Укаби Баджаури) исмли вакили ҳам Покистон чегараси яқинида Чоугам водийсида ўз машинасида портлатиб юборилди.
Бир вақтнинг ўзида Afghanistan International нашрида Америка дрони Андар ҳудудида ичида икки нафар "Аль-Қоида”* террорчиси бўлган автомобилни йўқ қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Айтиш жоизки Афғонистон ичида Толибон* қўмондонларига нисбатан тажовузлар сони ҳам ошиб бормоқда. Пактика провинциясининг Дила-ва-Хошаманд туманида якшанба куни соат 08:30 (мск)Толибон*нинг ушбу ҳудуддаги “ахлоқ” полицияси раҳбари Мохаммад Насим ўлдирилган. У олдин Логар вилоятида полиция бошлиғи бўлган.
Ундан ташқари Саманган вилояти Дарайи-Суфи-Бала ҳудудида якшанба куни Толибон Ички ишлар вазири в.б. Сирожиддина Хакканининг одамлари ва Иқтисодий масалалар вазири Абдул-Гани Барадар одамлари орасида қуролли тўқнашув содир бўлган. Улар бу ерда ноқонуний қазхиб олинаётган кўмирга эгалик қилиш учун жанг қилишмоқда. Кўмир контрабанда услубида хорижга сотилади, унининг даромади Толибон* раҳбарлари чўнтагида қолади.
Яна бир нотинчлик нуқтаси – Пактика вилояти Бармал ҳудуди. Бу ерда Покистонлик Толибон* вакиллари маҳаллий чўпон Абдул-Қодирни отиб ташлаган ва унинг 80 бош молларини Покистон ҳудудига ҳайдаб кетган.
Покистон билан чегарадош яна бир туман Дангамда Толибон* Покистон чегарачилари билан жангга киришган. Хабарда айтилишига кўра покистонликлар чегара чизиғини Афғонистон ичкарисига кўчиришга уринишган.
* Террорчилик фаолияти учун Россияда таъқиқланган ва БМТ санкциялари остида бўлган ташкилотлар “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин