06:30 / 14.10.2022
986

Россияликларнинг кайфияти даражаси сўнгги 14 йилги минимумга тушиб кетган — «Левада-центр»

Россияликларнинг кайфияти даражаси сўнгги 14 йилги минимумга тушиб кетган — «Левада-центр»
Фото: AP
Юрий Леваданинг «Левада-центр» таҳлилий маркази томонидан сентябр ойи охирларида ўтказилган сўровларга кўра, сўралганларнинг қарийб ярми қўрқув, сиқилиш, танглик ва безовталикни ҳис қилишмоқда. Россияликларнинг кайфият индекси сўнгги 14 йил ичида минимал даражаларгача тушган.

Маълум қилинишича, сентябр ойи охирлари октябр бошларида Россияда аҳолининг истеъмол ва жамғариш кайфиятлари иқтисодий эмас, сиёсий ҳодисаларга бориб тақалган — чунки Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди.

Бу воқеа россияликларнинг кайфияти ва ҳиссиётларига жуда катта таъсир ўтказган ва у ўз навбатида иқтисодий индикаторлар динамикаси таъсир қилган.

Гарчи кайфият иқтсиодий баҳолашларни шакллантиришда ҳал қилувчи омил ҳисобланмаса-да, жамғариш кайфиятларинг жорий ёмонлашуви биринчи навбатда жамиятда безовталикнинг умумий кучайиши билан тушунтирилади.

Иқтисодий кутилмалар тўғрисидаги саволга россияликларнинг аксарият қисми бир йилдан сўнг ҳозиргидан ёмонроқ яшашини айтган.

Содир бўлган ўзгаришлар нафақат пессимизм, балки янги вазиятлар олдида эсанкираш, одамларнинг эртанги кунга ишонч йўқлиги, ўз ҳаётини режалаштира олмаётгани билан тушунтирилади. Ортиқча пул жамғариш учун камроқ имкониятга эга бўлишини таъкидлаган респондентларнинг сони гарчи кичик миқдорда ортган бўлса-да, жавоб беришган қийналганлар сони кескин ортган.

Сўралган инсон ва унинг оиласи қай даражада ўзгарганини кўрсатувчи индекс ҳам 2002 йилдан буён ҳисобланганда минимумга тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияликларнинг кайфияти даражаси сўнгги 14 йилги минимумга тушиб кетган — «Левада-центр»