1 756
Россияликлар Херсондан чекинаётганида тергов изолятори дарвозаларини очиб кетган. Юзлаб маҳбуслар озодликка чиққан
Фото: «Glavnoe.in.ua»
Россия армияси Херсондан чекинаётган пайтида тергов изоляторидан 457 нафар маҳбусни чиқариб юборган. Бу ҳақда телемарафон эфирида Украина Миллий полицияси раиси Игорь Клименко маълум қилди.
Унинг айтишича, қочоқларнинг 166 нафари аллақачон топилиб, Одесса ва Николаев вилоятлари ҳудудларидаги тергов изоляторларига юборилган.
Hromadske маълумотларига кўра, маҳбусларнинг барчаси Херсон тергов изолятори маъмурияти россиялик ҳарбийлар билан бирга эвакуация қилинаётганида муассасадан қочиб кетган. Нашр даъво қилишича, ходимлардан бири қамоқхона дарвозаларини очиб қўйган.
Россиянинг «Сирена» нашри қочиб кетган маҳбусларнинг рўйхатини эълон қилди — улар орасида 124 киши қотиллик учун, 11 киши жинсий зўравонлик учун ҳукм қилинган.
Россия қўшинлари Херсондан қачон чекинганди?
9 ноябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россиянинг Украинага босқинига қўмондонлик қилувчи генерал Сергей Суровикиннинг таклифи билан қўшинларни Херсондан Днепрнинг чап қирғоғига олиб ўтишни буюрганди. Ушбу қарорни шаҳарни тўлиқ таъминлаш имконсизлиги ва россиялик аскарлар ҳаётини сақлаб қолишга интилиш билан изоҳлашди.
11 ноябрь куни эрталаб Россия Мудофаа вазирлиги Херсондан чекиниш ҳақида ҳисобот берди. Қайд этилишича, Днепрнинг чап қирғоғига жами 30 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийлар ҳамда беш мингтага яқин қурол-яроғ ва ҳарбий техника олиб ўтилган. Шу куниёқ шаҳарга Украина ҳарбийлари кириб келди.
Херсон Украинада 24 февралдан буён Россия армияси томонидан эгаллаб олинган ягона вилоят маркази эди.
Тергов изолятори, Маҳбуслар, Қочиб кетган, Херсон Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди