19:19 / 13.12.2022
2 356

Қозоғистонда фермер ҳокимни пичоқлаб ўлдирди

Қозоғистонда фермер ҳокимни пичоқлаб ўлдирди
Фото: AP
Қозоғистоннинг Олға тумани, Қорабулоқ қишлоқ округи ҳокими Ернар Махамбетов маҳаллий фермер билан жанжал оқибатида вафот этди.

Воқеа 12 декабр куни тунда содир содир бўлган. Оқтўбе вилояти ИИБ хабарига кўра, деҳқон хўжалиги раҳбари билан 36 ёшли эркак ўртасида оғзаки жанжал содир бўлган. Шундан сўнг, фермер жабрланувчининг қорин қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказган. Ҳодиса оқибатида ҳоким вафот этган. Ҳолат юзасидан «Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Жароҳатланган ҳоким шифохонада кўп қон йўқотишдан вафот этган. Гумонланувчи ҳибсга олинган.

Махамбетов 2019 йил апрел ойида шу лавозимга тайинланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда фермер ҳокимни пичоқлаб ўлдирди