
Фото: The New York Times
Туркия ва Суриядаги ҳалокатли зилзилалардан қарийб бир ҳафта ўтиб, АҚШ Геология хизмати энг кўп зилзила содир бўладиган 7 давлатни эълон қилди.
Маълум қилинишича Фижи, Тонга, Индонезия, Япония, Хитой, Эрон ва Туркия зилзила содир бўлиши мумкин бўлган давлатлар деб топилган. Бу мамлакатларда ҳар қандай вазиятда зилзилалар содир бўлиши эҳтимоли юқори, улар сейсмик фаол зонада жойлашган.

Фото: AFP
Афғонистон нашрига кўра, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон ва Ҳиндистонда зилзила содир бўлиши аввалроқ прогноз қилинган бўлса-да, АҚШ Геология хизмати ҳисоботида бу давлатлар ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
Туркия ва Суриядаги зилзила
6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7 баллдан юқори бўлган иккита зилзила содир бўлди. Кейин ўнлаб афтершоклар қайд этилди. Ўша куни Сурияда ҳам зилзила юз берди. Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 31 643 нафарга етди, жароҳатланганлар сони эса 158 165 нафарни ташкил қилмоқда. Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлар сони 33 мингдан ошди, қутқарув ишлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар