Гулнора Каримованинг мулклари ҳақида янги маълумотлар ошкор бўлди

1 дақиқа ўқиш745
Гулнора Каримованинг мулклари ҳақида янги маълумотлар ошкор бўлди

BBC нашри «Гулнора Каримова: Ўзбекистон собиқ президентининг қизи 200 миллион фунт стерлинглик мулк империясини қандай қурди?»(Gulnara Karimova: How Uzbek president’s daughter built a £200m property empire) номли материал эълон қилди.

Нашрнинг ёзишича,  Каримова турли фирмалар орқали Буюк Британия, БАА, Швейцария, Франция ва Гонгконгда тахминан 240 млн долларлик камида 14 та кўчмас мулк сотиб олган.

Буюк Британияда эса умумий қиймати 50 млн фунтлик 5 та объект Гулнора Каримовага алоқадор компанияларга тегишли бўлган. Лондоннинг нуфузли кварталида 3 та квартира, битта қаср ва яна битта уйи бўлган.

Гулнора Каримова иккита квартирасини 2013 йилда сотишга улгурган, қолган объектлар эса 2017 йилда Британия ҳукумати томонидан музлатилган.

Мақолада Каримованинг шубҳали пуллар эвазига уйлар харид қилганига шароит яратиб берганлар ҳам кескин танқид қилинади. Аммо унинг ишларига ҳисса қўшганлар ушлангани ёки тергов қилингани борасида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, адлия вазирлиги ўтган йили ўтказган матбуот анжуманида Гулнора Каримова олиб чиқиб кетган активларининг энг кўпи Швейцарияда экани маълум қилинганди. Ундирилиши лозим бўлган жами сумма тақрибан 686 миллион АҚШ долларга тенг.

Буюк Британия ушбу рўйхатда тўртинчи поғонани эгаллаган. Ўшанда 10 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағлар  ва 3 та кўчмас мулкнинг тақдири Лондоннинг Олий судида кўриб чиқиш жараёнида экани маълум қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?