Пашинян Озарбайжон билан тинчлик ўрнатиш шартини айтди

1 дақиқа ўқиш289
Пашинян Озарбайжон билан тинчлик ўрнатиш шартини айтди

Озарбайжон ва Арманистон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олса, ҳар икки томон тинчлик келишувига эришади. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян парламентдаги чиқиши чоғида маълум қилди.

“Агар икки давлат бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини аниқ тан олса ва келажакда ҳудудий даъволарга эга бўлмаслигига рози бўлса, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик келишуви ҳақиқий бўлади”, — деди Пашинян.

Ўз навбатида, сиёсатчи унинг мамлакати Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тўлиқ тан олишини маълум қилди.

“Озарбайжондан ҳам Арманистон ССР ҳудудини Арманистон республикаси деб тан олиши орқали шундай қилишини кутамиз”, — деди у.

Арманистон ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, “тинчлик келишувини кафолатлаш учун халқаро механизмлар шакллантирилиши муҳим, акс ҳолда келишув имзолангандан кейинги кун янги уруш ёки кескинлик бошланиши мумкин”.

Пашиняннинг айтишича, Озарбайжоннинг музокаралар давомида Арманистон унинг ҳудудий яхлитлигини тан олишдан бош тортгани ҳақидаги иддаолари ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Арманистон томонининг ўзи СССРда ҳудудий яхлитлик асоси сифатида тайёрланган Арманистон ва Озарбайжон ССР ҳудуди хариталарини шартномага қўшиш ташаббуси билан чиқди”, — деди у.

11 апрель куни Арманистон ва Озарбайжон чегарасида отишма содир бўлганди, томонлар ҳодисада бир-бирини айблаганди. 

Озарбайжон Мудофаа вазирлигига кўра, унинг Лочин йўналишидаги позициялари Арманистон Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган. Вазирлик чегарадаги вазиятни Арманистон томонининг провокацияси деб атаган.

Арманистон Мудофаа вазирлиги эса айнан озарбайжонлик ҳарбийлар Тех ҳудудида муҳандислик ишлари олиб бораётган арман аскарларига қарата ўт очганини таъкидлаган. Вазирлик арман кучлари орасида йўқотишлар ва ярадорлар борлигини қайд этган, қарши томон миномётлардан фойдалангани айтилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?