Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегаралар туташган нуқталарни муҳокама қилди

1 дақиқа ўқиш290
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегаралар туташган нуқталарни муҳокама қилди
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегаралар туташган нуқталарни муҳокама қилди
Фото: Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

25-29 апрел кунлари Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегацияларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, музокараларда учта давлат чегаралари кесишган нуқталарга аниқлик киритиш масаласи бўйича фикр алмашилган.

“Учрашувлар дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди”, – дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, кейинги учрашув Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябр ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари чегара бўйича келишувларни имзолади, шундан сўнг икки мамлакат ўртасида чегара масаласида ҳеч қандай келишмовчиликка ўрин қолмагани эълон қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг катта қисми 2018 йил 9 мартдаги шартнома асосида делимитация қилинган. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара масалаларини ҳал қилиш бўйича эса жиддий силжиш кузатилмаяпти.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?