00:30 / 14.06.2023
1 091

Немис профессори рўмолли талабани ҳақоратлади

Немис профессори рўмолли талабани ҳақоратлади

Ғарбда азалдан Ислом нисбатан фобия, нафрат бор. Бу нафрат кўча-кўйда, ўзаро маиший муносабатларда учраши одатий ҳол бўлса-да, баъзан ўзини зиёли ҳисоблайдиган академик доираларда ҳам бўй кўрсатиб туради.

Германиянинг Санкт-Августин шаҳридаги Бонн-Рейн-Зиг Амалий фанлар университети Бизнес бошқаруви факультети талабаси, келиб чиқиши туркиялик 23 ёшли Гулшен Курт хунук ҳақоратга учради. Гап шундаки, дарс пайтида профессор ўқитувчи: “Агар орангизда свастика таққан неонацистлар бўлса, уларнинг бу ерда ўтиришига изн бермайман, рўмол ўраганларни ҳам шу гап!” деган. Кейин Гулшанга қараб: “Сен Ислом фашистисан! Устингдан раҳбариятга шикоят қиламан!” деб бақирган. Устига-устак ҳақоратларини WhatsApp тармоғи орқали давом эттирган. Ўз ўрнида талаба қиз ўқитувчининг устидан маҳкамага арз қилишини билдирган.

“Сен мусулмон фашистсан!”

Профессорнинг дарсига ҳафтада икки кун факультатив курс сифатида қатнашган Гулшан Курт ҳикоя қилади: “Дарсга ярим соат кечикиб келган ўқитувчимиз менга қараб: “Курт хоним, кийинишда ошириб юборибсиз. Бунақада эртага ниқобда келар экансиз-да!” деди. Унга: “Ҳозир ҳеч нима дея олмайман, лекин буни ўйлаб кўраман”, деб жавоб бердим. Ўқитувчининг жаҳли чиқиб кетди. Мусулмонларни фашистга тенглаб, ҳақоратлади. Рўмол билан дарсда қатнашишимга рухсат бермаслигини айтиб, бақирди. Бир курсдошим ўрнидан туриб, ўқитувчига ирқчилик қиляпсиз, деди. Профессор ғазабланиб, иккимиздан аудиторияни бўшатиб қўйишимизни талаб қилди. Шунда хонадан бизга қўшилиб бошқалар ҳам чиқди, 3-4 кишигина қолди”.

Талабанинг адвокати университет ўқитувчисининг бу хатти-ҳаракатини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини айтди, профессорнинг ўз конституциясини яхши билмаслигини таъкидлади. Германияда Бош қомусининг 4-моддасига кўра, дин эркинлиги кафолатлангани, демакки, аёл-қизлар рўмол ўраган ҳолда дарсга келиши мумкинлигини билдирди.

Университет маъмурияти бу ишдан қатъий норозилигини ва профессорнинг фикрларига умуман қўшилмаслигини маълум қилиб,  талабадан узр сўради.

Демократик давлатда, университет профессори томонидан дини учун ҳақоратга учраган талаба қиз маҳкамага арз қилишини билдирди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Немис профессори рўмолли талабани ҳақоратлади
ePN