date
views 200

Исроилда эритреялик муҳожирлар полиция билан тўқнашди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди (видео)

Фото: Reuters

Исроилнинг Тель-Авив шаҳри жанубий туманларида Эритреядан келган қочқинлар иштирокида тартибсизликлар юз берди, деб ёзмоқда “ТАСС”.

Тартибсизликлар Исроилда Эритрея маданияти фестивали ўтказилишига қарши намойишлар ортидан бошланган. Эритреянинг амалдаги ҳукумати мухолифлари мамлакатнинг Исроилдаги элчихонаси ёнида дипломатик миссия томонидан байрам тадбири ўтказилишига норозилик билдириб чиққан — норозилик тўқнашувларга айланиб кетган.

Намойишчилар тадбир жойга бостириб кириб, тошлар отган. Полиция шовқинли гранаталар билан жавоб қайтарган.

Исроил полицияси тартибни бузганларга қарши ҳаракатни давом эттирмоқда. Айни дамда полиция ходимларига ҳужум қилган ва полицияга тош отган 10 нафар қоидабузар қўлга олинди, дейилади хабарда.

Камида 114 киши, жумладан, 27 нафар ҳуқуқ-тартибот идораси ходими яраланган. Айрим ҳолларда полиция оломонни тарқатиш учун хизмат қуролидан фойдаланишга мажбур бўлган, 11 киши ўқдан жароҳат олган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилда эритреялик муҳожирлар полиция билан тўқнашди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди (видео)