Эрдўған Исроилга режалаштирилган ташрифини бекор қилди

1 дақиқа ўқиш237
Эрдўған Исроилга режалаштирилган ташрифини бекор қилди
Фото: AK Parti

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған партиядошлари билан учрашув вақтида Исроилга режалаштирилган ташрифини бекор қилишга қарор қилганини айтди. Hurriyet хабарига кўра, у буни Ғазо секторидаги вазият билан изоҳлаган.

«Мен Бинямин Нетаняҳу билан бир марта қўл бериб кўришганман. Бу АҚШдаги «Туркия уйи»да бўлганди. Аммо у бизнинг эзгу ниятимизни суиистеъмол қилди ва биз энди Исроилга сафар қилишдан бош тортдик», — деган Эрдўған.

Туркия президенти Ғазо секторида болалар ўлими учун масъулиятни ҳам Ғарб мамлакатлари зиммасига юклаган. «Ҳужумни оқлаш — Ғарбнинг қонли тарихи меросидир. Ғазо секторидаги қирғин учун айбдорлар Исроилга чексиз ёрдам кўрсатаётганлардир. Улар бу минтақада ҳеч қачон тинчлик бўлмаслигини исташади», — деган Эрдўған. «Агар биз тинчлик ҳукм сурадиган дунёни хоҳласак, хоч ва яримой концепциясидан воз кечишимиз керак. Акс ҳолда бу инсоният учун шармандалик бўлади», — дея қўшимча қилган у.

Эрдўған ҲАМАСни террорчи ташкилот деб ҳисоблашдан бош тортиши, унинг жангчиларини ўз юртини озод этиш учун курашаётган мужоҳидлар деб билишини айтган. Шу билан бирга, турклар ҳеч қачон ирқчи бўлмаганини яҳудийлар барчадан кўра яхшироқ бўлишини таъкидлаган. «Биз — ортида минг йиллик донишмандлик турадиган Туркия республикасимиз», — деган у.

Туркия президенти барча томонлар зудлик билан ўт очишни тўхтатишни эълон қилиши ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказилиши учун Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти ҳам очилиши кераклигини таъкидлаган. Унинг қайд этишича, Туркия фаластинликлар учун хавфсизлик кафолати бўлишга тайёр. «Минтақадаги тинчлик бутун дунё томонидан тан олинадиган мустақил Фаластин давлати барпо этилишига боғлиқ. Акс ҳолда бундай яксон этувчи олов қаерга тарқалиши номаълум», — деган Эрдўған.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?