Туркия Нетаняхуга қарши ордер берди: халқаро қидирув масаласи кўтарилди

1 дақиқа ўқиш121
Туркия Нетаняхуга қарши ордер берди: халқаро қидирув масаласи кўтарилди

Туркия Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни «геноцид» айблови доирасида сўроқ қилиш учун ҳибсга олиш бўйича ордер расмийлаштиргани ҳақида Яқин Шарқ ОАВлари хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, мазкур қарор Ғазо сектори томон йўл олган «Сумуд» флотилиясининг тўхтатилиши ҳамда унда иштирок этган фаолларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ тергов доирасида қабул қилинган.

Ордер 14 июлда расмийлаштирилган

Туркия томонининг билдиришича, Бинямин Нетаняхуга нисбатан ҳибсга олиш ордери 14 июл куни расмийлаштирилган.

Айни пайтда Туркия Адлия вазирлиги Интерполдан «қизил хабарнома» чиқариш масаласини кўриб чиқишни сўрамоқда. Бундай мурожаат халқаро даражада шахсни аниқлаш ва унинг жойлашувини белгилашга қаратилган ҳуқуқий механизмлардан бири ҳисобланади.

«Барча чоралар кўрилади»

Туркия адлия вазири Акын Гюрлек Анқара Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш сиёсатида давом этишини таъкидлади.

«Инсониятга қарши жиноятлар содир этганларни жавобгарликка тортиш учун барча зарур чоралар кўрилади», — дея Туркия томонининг позицияси билдирилди.

Энди асосий масала — Интерпол қарори

Ҳозирги вазиятда эътибор марказидаги асосий масала Туркиянинг Интерполга йўллаган мурожаати қандай натижа бериши бўлиб турибди.

Агар мазкур жараён расман давом этса, Нетаняхуга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган халқаро ҳуқуқий механизмлар янада кўп муҳокамаларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?