“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди

3 дақиқа ўқиш598
“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди
“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди
 
Фото: Ижтимоий тармоқ

26 ёшли Мадлен Брокуэй ва Жейкоб ЛаГрон экстравагант тўйи туфайли янада машҳур бўлди. Мадлен ким, нега унинг никоҳи барча янгиликларда ҳақиқий сенсацияга айланди?

Мадлен Флорида штати (Майами)да туғилган. Қизнинг оиласи жуда бадавлат: отаси машҳур автомобиль компаниясининг бош директори, онаси эса Coral Gables’даги Mercedes Benz филиалининг вице-президенти. Брокуэйнинг фаолияти ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Аммо у ота-онасининг миллиард долларлик меросига эга, шунинг учун бирор жойда ишлашига ҳожат йўқ.

Унинг турмуш ўртоғи Жейкоб ЛаГрон Нэшвиллда туғилган. Йигит спорт жамоаларини ривожлантириш билан шуғулланади. Шунингдек, у “талантлар”ни техник томондан ҳам таъминлайди. Жейкобнинг бойлиги ҳам миллионлаб долларга баҳоланади.

“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди
Фото: Ижтимоий тармоқ

Ёш жуфтлик тўйларини ҳашаматли тарзда нишонлашга қарор қилишди. Байрам учун энг романтик жой танланди — Франция (Париж). Бўлажак умр йўлдошлар у ерга шахсий самолётда учиб кетишди.

Дабдабали тўй беш кун давом этди. Деярли бир ҳафта давомида Мадлен ва Жейкобга энг юқори сифатли хизмат кўрсатилди: шахсий ҳайдовчи, сартарошлар ҳамда визажистларининг катта жамоаси, профессионал фотографлар гуруҳи.

“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди
Фото: Ижтимоий тармоқ

Брокуэй ижтимоий тармоқларга жойлаштирган тўй видеолари шов-шувга сабаб бўлди. Ушбу тўй “сўнгги 100 йилдаги энг ҳашаматли тўй” деб аталди. Тўй кадрлари эса кўпчиликни йиғлатди: кимдир ҳайратдан, кимдир гўзалликдан, кимдир ҳатто ҳасаддан.

Парижга келгач, жуфтлик Chanel бутигида зиёфат уюштирди. Шу куни Мадлен тугмали оқ свитер-кўйлак, оқ колготка ва пошнали қора туфли кийган. Меҳмонлар учун эса махсус тўй совғаси — ҳар бирига буюртма асосида тайёрланган Chanel сумкаси ҳадя қилинган. Шунингдек, ажойиб ширинликлар ва газланган вино тортилган.

“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди
 
Фото: Ижтимоий тармоқ

Иккинчи куни Мадлен ва Жейкоб машҳур Версаль саройига ташриф буюришди. Улар учун шахсий саёҳат уюштирилди. Бундай саёҳатдан сўнг, тадбир қаҳрамонлари қариндошлари билан бирга собиқ қироллик қароргоҳида шам ёруғида кечки овқат тановул қилди. Классик костюм кийган официантлар дастурхонга мазали таомлар ва ичимликлар тортишди.

“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди
Фото: Ижтимоий тармоқ

Жуфтлик саройдаги “Le Grand Controle” меҳмонхонасида тунашди. Меҳмонхона номерларининг нархи хонанинг турига ва ҳажмига боғлиқ: бир кеча учун 2 400 доллардан 14 600 долларгача.

Учинчи куни Мадлен ва Жейкоб Сена бўйлаб тунги сайр қилишдан олдин Эйфель минорасига ташриф буюришди ва у ерда яна бир кечки овқатдан завқланишди. Ўша оқшом қиз оқ-қора чизиқли кўйлак, гулли жакет ва баланд пошнали туфли кийган.

“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди
Фото: Ижтимоий тармоқ

Тўйдан олдин бўлажак турмуш ўртоқлар тўй маросимини репетиция қилишга қарор қилишади. Учрашув юзлаб гуллар билан безатилган машҳур Париж опера театрида бўлиб ўтади. Байрам жойини безаш учун ишчиларга бир ҳафтадан кўпроқ вақт керак бўлди. Келин-куёв залга кириши билан жонли мусиқа янгради. Кейин улар биргаликда тушлик қилишади. Бундай репетиция тахминан 337 минг долларга тушди.

“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди
Фото: Ижтимоий тармоқ

Никоҳ маросими эса очиқ ҳавода, Эйфель минорасига қараган ажойиб боғда бўлиб ўтди. Атрофдаги ҳамма нарса оқ-яшил гуллар ва жуфтлик исмларининг бош ҳарфлари ёзилган ғайриоддий лампалар билан безатилган. Мадленнинг тўй образи эса бетакрор бўлган: очиқ елкали оқ кўйлак ва узун шлейф.

“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди
Фото: Ижтимоий тармоқ

Меҳмонлар учун асосий сюрприз Американинг Maroon 5 гуруҳининг чиқиши бўлди. Севишганлар севимли қўшиқлари остида тўй рақсига тушди.

“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди
Фото: Ижтимоий тармоқ

Мадлен ва Жейкобнинг никоҳ маросими ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди. Тўйдан олдин ҳам қиз ўзининг ҳашаматли ва бой ҳаёти ҳақида жуда кўп пост жойлаштирарди: дизайнерлик либослари, энг яхши ресторанларда кечки овқатлар, яхта саёҳатлари, элита мода намойишлари ва дунё бўйлаб саёҳатлар. Бироқ бу тўй нафақат янги турмуш қурганлар ва уларнинг меҳмонлари учун, балки юлдузнинг барча обуначилари учун ҳам эсда қоларли воқеа бўлиб қолади.

“Сўнгги 100 йилдаги энг дабдабали тўй”: Mercedes компанияси директорининг қизи турмушга чиқди
Фото: Ижтимоий тармоқ
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?