date
views 91

Жозеп Боррель: Ғазо секторида сулҳ ўрнатиш учун тезкор чоралар кўриш зарур

Жозеп Боррель: Ғазо секторида сулҳ ўрнатиш учун тезкор чоралар кўриш зарур

Фото: Google Images

Халқаро ҳамжамият Ғазо секторидаги Фаластин аҳолисининг азоб-уқубатларига барҳам бериш учун самарали чоралар кўриши керак. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Байрутдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Ғазо секторида доимий сулҳ ўрнатиш учун зудлик билан чора кўриш зарур’’, — деди у.

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиш учун Ливанга келган.

Аввалроқ Жозеп Боррель ҳалок бўлиш хавфи борларга гуманитар ёрдам беришни маъносиз деб атаганди.

“Биз тинч аҳолининг азоб-уқубатларини енгиллаштиришимиз керак. Бунинг учун эса инсонпарварлик ёрдами ҳажмини оширишимиз лозим. Лекин эртаси куни ҳалок бўладиган одамга овқат беришнинг маъноси йўқ. Бомбардимонларни тўхтатиб, кўпроқ ўлимларнинг олдини олишимиз керак. Инсонпарварлик ёрдами зарур, аммо бу етарли эмас”, — деганди у Барселонадаги Ўрта Ер денгизи форуми иттифоқи йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жозеп Боррель: Ғазо секторида сулҳ ўрнатиш учун тезкор чоралар кўриш зарур