АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради
1 дақиқа ўқиш6.6K


АҚШнинг Виржиния штати Фредериксбург шаҳрида енгил моторли самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 6 киши ҳаётдан кўз юмган, деб CNN телеканали асосида “Кун” хабар беради.
Полиция маълумотларига кўра, самолёт қўнаётган вақтда йўлакдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган.
Тўқнашув юз бергач, ёнғин пайдо бўлган. Қутқарувчилар самолёт ичидан 6 кишининг жасадини олиб чиқишган. Ҳозирча, уларнинг бир штатдан экани айтилиб, шахси аниқланмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…