date

Мексикада 16 киши ресторандан ўғрилаб кетилди

Мексикада 16 киши ресторандан ўғрилаб кетилди

Мексиканинг Пуэрто-Вальярта курорт шаҳрида қуролланган жиноятчилар La Leche ресторанига кириб, 16 кишини ўғрилаб кетди, деб хабар бермоқда Jornada нашри асосида “Кун” хабар беради.

Таъкидланишича, жиноятчилар қурол билан таҳдид қилиб, 16 кишини кўчага олиб чиқиб, сўнгра уларни Chevrolet Suburban ва Toyota Tacoma жипларида номаълум томонга олиб кетишган.

Жиноятчилар ресторандаги аёлларга тегмаганлар, улар фақатгина эркакларни ўғрилашган.

Айни вақтда ҳукумат ўғрилаб кетилганлар ким эканлигини аниқ айта олмаяптилар. Таъкидланишича, бундай одам ўғрилашларни гиёҳванд модда сотиш билан боғланган жиноий гуруҳлар амалга оширади.

Аввалроқ Мексиканинг Сьюдад-Виктория шаҳрида қуролланган жангарилар 14 кишини отиб ташлагани маълум қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикада 16 киши ресторандан ўғрилаб кетилди