230 йиллик анъана: Мексика мери тимсоҳга уйланди

230 йиллик анъана: Мексика мери тимсоҳга уйланди

Мексиканинг Сан-Педро-Уамелула шаҳрида 230 йилдан буён давом этиб келаётган ноодатий анъана яна бир бор ўтказилди. Маросим доирасида шаҳар мери Виктор Хюго Соса "кичик малика" — урғочи каймана билан унаштирилди. Бу ҳақда Jornada нашри хабар берди.

Маҳаллий афсоналарга кўра, ушбу маросим табиат ва инсон ўртасидаги уйғунликни ифодалайди. Шунингдек, шаҳар мерининг тимсоҳга рамзий уйланиши балиқчиларга омад, мўл-кўл ризқ ва баракали мавсум олиб келишига ишонилади. Шу сабабли мазкур урф-одат ҳар йили тантанали тарзда нишонланади.

Маросим олдидан тимсоҳ махсус диний маросимдан ўтказилиб, унга оппоқ тўй либоси кийдирилди. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида эса унинг жағлари вақтинча боғлаб қўйилди. Сўнгра тимсоҳ тантанали мусиқа садолари остида кўчаларда айлантирилиб, шаҳар мери билан рамзий никоҳ маросими ўтказилди.

Тадбирга юзлаб маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар ташриф буюрди. Ранг-баранг миллий либослар, рақслар ва халқона байрам муҳити билан ўтган маросим Мексиканинг энг қизиқарли ва ўзига хос анъаналаридан бири сифатида яна бир бор жамоатчилик эътиборини тортди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар