Фото: Reuters
Американинг собиқ президенти Дональд Трамп Украинанинг омон қолиши ва қудрати америкаликлар учун ҳам муҳим, бироқ Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ёрдам бериши керак деб ҳисоблайди.
"Биз Украинанинг омон қолиши Европа учун муҳимроқ бўлиши кераклигига қўшиламиз, аммо бу биз учун ҳам муҳим. Океан ажратиб турганига қарамай АҚШ Украинадаги уруш учун Европадан 100 миллиард доллар кўпроқ пул сарфлаяпти", — деб ёзган Трамп.
17 апрель куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Украина, Исроил ва Тайванга янги ёрдам бўйича алоҳида қонун лойиҳаларини таклиф қилган. Таклифлар учун овоз бериш 20 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Янги ёрдам пакети Киевга қарийб 60,8 миллиард доллар ажратишни, Украинага узоқ масофали ATACMS ракеталарини топширишни, шунингдек, ушбу ёрдамни тақдим этишда кредитлар тизимига ўтишни назарда тутади.
Вакиллар палатасидан республикачиларнинг аксарияти Американинг Украинага кўпроқ ёрдам беришига қарши. АҚШ президенти Жо Байден тегишли қонун лойиҳалари Конгрессда маъқулланса, дарҳол имзоланишига ваъда берган.
AFP агентлигининг хабар беришича, Вашингтон Украинада давом этаётган уруш фонида Европа томонидан Хитойга босимни кучайтириш истагида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин