14:46 / 09.05.2024
123

Машҳур америкалик блогер обуначиларига 26 та Tesla совға қилмоқчи

Машҳур америкалик блогер обуначиларига 26 та Tesla совға қилмоқчи
Фото: Instagram/mrbeast
MrBeast номи билан машҳур америкалик блогер Жимми Доналдсон 26 ёшга тўлиши муносабати билан обуначиларига 26 та Tesla электромобилини совға қилмоқчи.

Совға қилинадиган машиналарнинг 25 таси оқ рангли Tesla Model 3 седани ва биттаси Tesla Cybertruck пикапи. Ўйинда қатнашмоқчи бўлганлар АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Канада, Мексика, Германия, Жанубий Корея, Франция, Чили ва Японияда яшаётган, 18 ёшга тўлган ва MrBeastнинг обуначилари бўлишлари шарт.

Tesla электромобилини ютиб олиш учун Instagramдаги хабарга лайк босиш, иккита дўстини белгилаб шарҳ (коммент) ёзиш керак бўлади. Ўйин 10 майгача давом этади, ғолиблар номини блогер 14 май куни эълон қилади.

Ушбу акцияга Tesla компаниясининг алоқаси йўқ, блогер электромобилларни сотиб олганини айтмоқда. Ғолиблар орасида электромобил олишни истамаганларга машиналарнинг пули берилади — Tesla Model 3 учун — 39 000 доллар, Tesla Cybertruck учун — 120 000 доллар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур америкалик блогер обуначиларига 26 та Tesla совға қилмоқчи