Саудиялик блогер Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилади

1 дақиқа ўқиш237
Саудиялик блогер Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилади
Фото: “Дунё” агентлиги
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Нодиржон Турғунов Saudi Travel Маrket компанияси вакили ва таниқли блогер Сиҳам ал-Масъуд билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида туризм йўналишида ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш, Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сонини ошириш, икки давлатда мазкур йўналишда ўтказиладиган йирик тадбирларда соҳа вакилларининг иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.

Сиҳам ал-Масъуд Ўзбекистон дунёдаги асосий туризм масканларидан бири эканини эътироф этиб, Саудия туркомпаниялари ўзбек томони билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирган. У, шунингдек, блогерлик фаолияти билан шуғулланишини ҳам айтиб ўтган ва Instagram саҳифасида 100 минг, Snapchat ижтимоий тармоғида 22 минг ҳамда Google map’да 4 миллионга яқин обуначиси борлигини маълум қилган.

"Уларда, асосан, саудиялик сайёҳлар ташриф буюраётган мамлакатнинг тарихи, маданияти, миллий таомлари, бозорлари ва меҳмонхоналар ҳақидаги муҳим маълумотлар эълон қилиб борилади", — дейди у.

Учрашув якунида Saudi Travel Маrket компанияси вакилининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш ва мамлакат сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тадбирларни биргаликда ташкил этиш тўғрисида келишиб олинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?