Исроил ҳарбийлари Фаластиннинг Хизма ва Тубас мавзеларида аҳоли хонадонларини бузиб ташлади

1 дақиқа ўқиш165
Исроил ҳарбийлари Фаластиннинг Хизма ва Тубас мавзеларида аҳоли хонадонларини бузиб ташлади
Фото: менглиш.wафа.пс
Исроил ҳарбийлари Фаластиннинг Ғарбий Соҳил қисмидаги Хизма ва Тубас мавзеларида 27 май куни аҳоли хонадонларини бузиб ташлаган. Бу ҳақда БМТнинг Ғарбий соҳилдаги бўлимлари тарқатган хабарга асосланиб, Al Jazeera нашри хабар берди.

Исроил аскарлари Хизма ва Тубасда рейдлар ўтказган. Ноқонуний қурилган деб ҳисобланган аҳоли хонадонлари бузиб ташланган. Қаршилик қилганлар ҳибсга олинган.

“Бузишлар одатда Исроил томонидан берилган рухсатномалар йўқлиги сабабли амалга оширилади, уларни олиш эса деярли имконсиз. Исроил аскарлари рухсатномасиз уй қурганларни жазолашга ҳаракат қилади. Ҳарбий ҳаракатлар ва рейдлар орқали хонадонлар бузилади”, — дея хабар берган БМТнинг оккупация қилинган Фаластин ҳудудидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси.

Фаластиннинг WAFA нашри ҳам хабарни тасдиқлаган. Огоҳлантириш сигнали ортидан оғир техникалар келиб, биноларни буза бошлагани айтилган.

БМТнинг гуманитар ёрдам агентликлари Исроилнинг хатти-ҳаракатларини қоралаган. Исроил ҳукумати ҳолат ҳақида изоҳ бермаган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Исроил ҳарбийлари 2009 йилдан бери Фаластиннинг Ғарбий Соҳил қисмида камида 10 769 та иншоотни бузиб ташлаган. Уларда истиқомат қилиб келган 16 332 нафар фаластинлик уй-жойини тарк этишга мажбур бўлган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?