
Фото: AP Photo
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон фармони билан унинг икки вазири ўзгарди. Бу ҳақда Yeni Safak хабар берди.
Мурат Курум экология ва шаҳарсозлик вазири этиб тайинланган. У соғлиғи сабабли истеъфога чиққан вазир Меҳмет Ўзҳасекининг ўрнини эгаллайди. Курум 2018—2023 йиллар оралиғида Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазирлигида ишлаган, 31 март куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда “Халқ иттифоқи” партиясидан Истанбул шаҳар ҳокимияти мерлигига номзод бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа ўрнига 2016 йилдан буён Истанбул вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Кемал Мемисоғлу тайинланди. Вазирлар Маҳкамасидаги ўзгаришлар Ўзҳасеки истеъфога чиққанидан сўнг эълон қилинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.