АҚШда конгрессмен-демократ Байдендан истеъфога чиқишни талаб қилди

1 дақиқа ўқиш201
АҚШда конгрессмен-демократ Байдендан истеъфога чиқишни талаб қилди
Фото: АБCnеws
АҚШда Демократлар партияси вакили, Конгресс депутати Ллойд Доггет амалдаги президент Жо Байдендан истеъфога чиқишни талаб қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Ллойд Доггет ўз баёнотини 2 июль куни Техас штатидан туриб эълон қилган. Чунки вакилнинг ўзи Техас штатидан Конгрессга тайинланган. Унинг президентга йўллаган нотаси кескин муҳокамаларни келтириб чиқарган. Доггет ўз баёнотида Конгресс аъзоларининг кўпчилиги президент истеъфоси ҳақида умумий фикрда эканини ошкор қилган.

“Мен бир пайтлар Линдон Жонсон вакиллик қилган Конгресс округининг эътиборли вакилиман. Айтишим мумкинки, турли қийин вазиятлар сабаб Жонсон вазифасидан кетиш ҳақида оғриқли хулосага келган эди. Байден ҳам шундай қилиши керак”, — деган Ллойд Доггет.

Доггетнинг баёноти ўтган ҳафта Байденнинг собиқ президент Дональд Трампга қарши самарасиз дебатлари ортидан партия хавотирларини бостиришга уринаётган президент ва унинг жамоаси атрофидаги босимни кучайтиради. Оқибатда президент партиясининг ўзида бўлиниш юзага келиши мумкин.

Сешанба куни Иллинойс штатининг Демократлар партиясидан тайинланган вакили Майк Куигли ҳам президентлик учун Байденни номзодини қайта кўриб чиқишни талаб қилган. Партия ичида бу лавозимга яхшироқ номзодлар борлиги айтилган.

“Менимча, унинг тўрт йиллик президентлиги энг зўр раҳбарлик даврларидан бири бўлди. Лекин у ўзига нисбатан виждонли бўлиши керак. Байден курсида энди ўтиролмайди”, — деган Куигли CNN нашрига берган интервьюсида.

Олдинроқ АҚШнинг CBS News нашри АҚШ аҳолиси ўртасида президент Байденнинг янги муддатга номзодини қўйишига нисбатан муносабатини ўрганиш учун сўровнома ўтказган эди. Унда қатнашганларнинг 70 фоиздан ортиғи Байденни янги муддатга сайланиш учун ақлий ва когнитив жиҳатдан муносиб эмас деб топган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?