Австралияда Фаластинни қўллаб-қувватлаган намойишчилар парламент биносига кириб олди

1 дақиқа ўқиш155
Австралияда Фаластинни қўллаб-қувватлаган намойишчилар парламент биносига кириб олди
Фото: Reuters
Австралияда 4 июль куни Фаластинни қўллаб намойишга чиққан фуқаролар парламент биносига киришга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Reuters манбаси хабар берди.

Ҳолат тўғридан-тўғри мамлакат пойтахти Канберрада рўй берган. Кўп сонли намойишчилар рухсатсиз тарзда парламент биноси олдида тўпланган ва кейинчалик бино ичига кириб олган.

Парламент биноси томига чиққан намойишчилар “Озод Фаластин” деб ёзилган баннерларни шаҳар аҳолисига кўринарли тарзда илиб қўйишган. Бу ҳаракат билан ҳукуматни Исроил билан алоқаларини узишга чақиришган.

Австралия парламенти расмийлари юз берган ҳодисани хавфсизлик тартибининг қўпол тарзда бузилиши деб баҳолаган. Намойишчиларнинг парламентгача етиб келиши жиддий сигнал сифатида қабул қилинган.

Ҳукумат вакиллари ноқонуний намойишларни тўхтатишни талаб қилган. Ҳар қандай жиддий сабаб парламент ҳудудига бостириб киришни оқлай олмаслиги айтилган.

“Биз унутмаймиз, кечирмаймиз ва қаршилик кўрсатишда давом этамиз”, — дея ҳукумат эътирозларига жавоб берган намойишчилар.

Канберра полицияси намойишчиларни тарқатиш учун парламент ҳудудига бригадалар юборган. Намойишчиларнинг бир қисми полицияга қаршилик қилгани учун ҳибсга олинган. Аҳолига ўқ узиш ҳолатлари рўй бермаган.

Айни пайтда бошқа бир намойишчилар гуруҳи Канберра кўчалари бўйлаб “Дарёдан денгизгача”, “Фаластинга озодлик бер” каби эълонларни ўрнатишда давом этган. Ҳукумат парламентдаги воқеалардан келиб чиқиб, давлат муассасаларида қўриқлаш чораларини кучайтирган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?