АҚШ Республикачилар партияси Байдендан Оқ уйни тарк этишни талаб қилди

1 дақиқа ўқиш370
АҚШ Республикачилар партияси Байдендан Оқ уйни тарк этишни талаб қилди
Фото: Getty Images
Республикачилар партияси 21 июль куни сайлов кампаниясини тарк этган президент Байдендан Оқ уйни тарк этишни талаб қилган. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Манбада келтирилишича, кўпгина республикачилар 2024 йилги президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилганидан кейин президент Жо Байденни тезда вазифасидан ҳам истеъфога чиқишга ва Оқ уйни тарк этишга чақирган. Байдендан президентлик ваколатлари тугашини кутмаслик, сиёсий фаолиятини якунлаш сўралган.

Республикачилар етакчилари Байденнинг сайлов пойгасидан чиқиш қарори унинг президент лавозимини қайта эгаллаш учун когнитив соғлом эмаслиги ҳақидаги фикрларни тасдиқлашини айтган. Бу масала Байденнинг ўз партияси — Демократлар ичида ҳам узоқ пайтдан бери муҳокама қилиниб келинаётган эди.

Конгрессдаги энг қудратли республикачи, Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Байденни тўғридан тўғри президентликдан кетишга чақирган. Токи у сайловга номзодини қўёлмас экан, вазифасидан ҳам истеъфога чиқиши кераклиги таъкидланган.

“Модомики Жо Байден президентликка номзод бўлишга лойиқ эмас экан, у президент бўлишга ҳам номуносиб. У зудлик билан истеъфога чиқиши керак”, деган Майк Жонсон.

Байден навбатдаги сайловларда ўз номзодини қўйишдан бош тортган бўлса-да, келаси йилнинг январь ойига қадар мамлакат раҳбари сифатидаги ваколатларини сақлаб қолади. Оқ уй матбуот хизмати берган баёнотда ҳам президент истеъфога чиқмаслиги қатъий айтилган.

АҚШ ҳукумати ичида ҳам президент истеъфоси борасида кўплаб муҳокамалар бошланган. Қатор расмийлар Байден эндиликда президент, хусусан, Олий бош қўмондон вазифаларини бажара олмаслигини билдириб, “ўткир муаммолар” ва президент хатти-ҳаракатлари воситасида АҚШ обрўсига путур етказилишини олдини олишга чақирган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?