![Эрдўғон: “Туркия Исроилга худди Қорабоғ ва Ливиядаги каби кириши мумкин”](/uploads/posts/2024-07/xa944d4241d_photo_2024-07-29_08-34-03-vrzgoy3e.webp.pagespeed.ic.ZxKoUVvskM.webp)
Фото: “patronlardunyasi.com”
Туркия бошқа давлатлар ва ҳудудлар билан ўтмишда бўлгани каби Исроилга ҳам “кириши” мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон хабар берди.
Сиёсатчи бундай қилмаслик учун “ҳеч қандай сабаб йўқ” эканини таъкидлади. У партиясининг Ризе провинциясидаги қароргоҳида тегишли баёнотни берди. Йиғилишда Исроилнинг Фаластинга нисбатан сиёсати билан бир қаторда Туркиянинг мудофаа саноати ва ташқи сиёсати муҳокама қилинди.
Сиёсатчи мудофаа саноатида эришилган ютуқларни айтиб, Туркиянинг қай даражада илгарилаганига эътибор қаратди.
“Биз Қорабоғга кирганимиздек, Ливияга кирганимиздек, улар билан ҳам шундай қиламиз. Бундай қилмаслигимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ... Биз бу қадамларни қўйиш учун кучли бўлишимиз керак”, дея Эрдўғон Исроилни назарда тутди.
Шу тариқа у яна бир бор Фаластинни ҳар қандай йўл билан қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди" расм](/uploads/posts/2024-07/xa9af87385e_242132.webp.pagespeed.ic.bHJBH2JFys.webp)
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
![Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди расм](/uploads/posts/2024-07/xc43b6c3cc1_bulgakov11-xpll3uoq.webp.pagespeed.ic.iIzLUj9vyW.webp)
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
![Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-07/x636c790f4d_483f5c4aec5c7a2c661f9e96c86a221d.webp.pagespeed.ic.ttKj8HDIRW.webp)
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
![Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА расм](/uploads/posts/2024-07/xb32fc26dec_01.webp.pagespeed.ic.-ak9djxziL.webp)
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
![Дунёдаги энг машҳур наркобаронлардан бири ҳибсга олинди расм](/uploads/posts/2024-07/xbcefcdf679_photo_2024-07-26_08-37-32-qhwxdxon.webp.pagespeed.ic.VWanPYqCsA.webp)
Дунёдаги энг машҳур наркобаронлардан бири ҳибсга олинди
![ОТМга кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали эълон қилинди расм](/uploads/posts/2024-07/x5636d604f2_msg-1100705576-65993.webp.pagespeed.ic.nk50d_sZyl.webp)
ОТМга кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали эълон қилинди
![Ўзбекистонда электромобиллар импорти учун божларни қайтариш таклиф этилди расм](/uploads/posts/2024-07/x837c945df1_21358381_016130671886_1920x0_80_0_0_67b99253d64fbeb63b531a4f088c449f.webp.pagespeed.ic.h-4mCCj3iS.webp)
Ўзбекистонда электромобиллар импорти учун божларни қайтариш таклиф этилди
![Франция Марокашнинг Ғарбий Саҳройи Кабир устидан ҳукмронлигини тан олди расм](/uploads/posts/2024-07/x2268359ba3_sahara-zz9f5hqt.webp.pagespeed.ic.qSQ7FDOm42.webp)
Франция Марокашнинг Ғарбий Саҳройи Кабир устидан ҳукмронлигини тан олди