![Ливан ўз суверенитетини ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилишини билдирди](/uploads/posts/2024-08/xbf40a2b200_photo_2024-08-02_20-40-08-zmygyi_s.webp.pagespeed.ic.Wh8_nnvc1o.webp)
Фото: РИА Новости
Ливан ўз ери, суверенитети ва қадр-қимматини барча мавжуд воситалар билан ҳимоя қилишга ҳақли, дея Ливан бош вазири вазифасини бажарувчи Нажиб Микати маълум қилди.
Байрутнинг жанубий чеккасида 30 июль куни Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида бир аёл ва икки бола ҳалок бўлган, камида 74 киши яраланган. Исроил армияси Ливан пойтахтига ҳужум “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондонини йўқ қилиш мақсадида амалга оширилганини тасдиқлаган.
“Исроилнинг сўнгги бир неча соат ичида биз гувоҳ бўлган тизимли ва хавфли кучайишига қарамасдан, биз фақат ўз еримиз, суверенитетимиз ва қадр-қимматимизни барча воситалар билан ҳимоя қилиш ҳуқуқини яна бир бор тасдиқлай оламиз. Биз бу танловда қатъий бўламиз”, дейди Микати.
Бундан ташқари, сиёсатчи мамлакат ҳукумати барча дўст давлатларга Ливан тинчлик тарафдори ва узоқ муддатли барқарорликка интилаётгани ҳақида хабардор қилганини таъкидлаб, бунинг учун мамлакат жанубида Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтариши зарурлигини айтган.
“Мамлакат жанубидан Бекаа водийси ва пойтахтнинг жанубий чеккаларигача бўлган Ливандаги хавфсизлик вазиятига Ливан суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши давом этаётган Исроил тажовузлари сабаб бўлди, бу эса ливанликлар ҳаётини беқарорлаштиради”, дея қўшимча қилган Микати.
Исроил—Ливан чегарасидаги вазият 2023 йил октябрь ойида Ғазода Исроил ҳарбий амалиётлари бошланганидан кейин кескинлашган. Ливан ТИВ маълумотларига кўра, Исроилнинг ўққа тутиши туфайли Ливан жанубида 100 мингга яқин одам уйини тарк этишга мажбур бўлган. Исроил томонининг хабар беришича, Исроил шимолининг 80 мингга яқин аҳолиси худди шундай вазиятга тушиб қолган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди расм](/uploads/posts/2024-08/xa2ee406a89_reuters-s-du3gjy.webp.pagespeed.ic.tFD5N2cbdE.webp)
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
![Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди расм](/uploads/posts/2024-08/xae6f1ca393_gettyimages-2164119916-2048x2048201-ymyh_ttj.webp.pagespeed.ic.rp7kBNmm2t.webp)
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
![Холид Машал: ҲАМАС музокаралар олиб бормайди, ён босмайди ва Исроилни тан олмайди расм](/uploads/posts/2024-08/x9bc89d3e51_bmcyywxd7jumrzyaggorlogoaxraqyhl.webp.pagespeed.ic.T78YIEqdAj.webp)
Холид Машал: ҲАМАС музокаралар олиб бормайди, ён босмайди ва Исроилни тан олмайди
![Эрдўған: 2024 йилги Олимпиада очилиш маросими ғазабга сабаб бўлди расм](/uploads/posts/2024-08/xe4c5e8a564_hytn80-liyvh2e8pk0uoojx0ncelv6eg.webp.pagespeed.ic.wNMPfAskPq.webp)
Эрдўған: 2024 йилги Олимпиада очилиш маросими ғазабга сабаб бўлди
![К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин? расм](/uploads/posts/2024-08/xa8f2929323_vegatables-that-contain-vitamin-k-jvgnyymq.webp.pagespeed.ic.KtLcw5_8LD.webp)
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
![Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-08/x68ebca4240_brown20white20simple20modern20vlog20youtube20thumbnail209-ypz5z4tz.webp.pagespeed.ic.XCD76S3-04.webp)
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг
![ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас расм](/uploads/posts/2024-08/x8c25759962_lfaz4rqs-a9z_xlxcf3u8u3eqckvj-fu.webp.pagespeed.ic.YWZbWfOtvk.webp)
ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас
![ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдиришдан кўзланган мақсад очиқланди расм](/uploads/posts/2024-08/x9a33f98c51_920__95_4061711384.webp.pagespeed.ic.Q5fozUqq0a.webp)
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдиришдан кўзланган мақсад очиқланди