17:25 / 03.08.2024
45

Исроилнинг Ғарбий Соҳилга қилган ҳужуми оқибатида яна бир ҲАМАС қўмондони ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғарбий Соҳилга қилган ҳужуми оқибатида яна бир ҲАМАС қўмондони ҳалок бўлди
Фото: Reuters
Исроил кучларининг 3 август куни Ғарбий Соҳил ҳудудига уюштирган ҳужуми оқибатида ҲАМАС қўмондонларидан бири ҳалок бўлган. Бу ҳақда ҲАМАС матбуот котиби тарқатган хабарга асосланиб, Al Arabiya нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Исроил Ғарбий Соҳилнинг эгалланган ҳудудида ҳаракатланаётган автомашинани нишонга олган. Оқибатда транспорт воситаси портлаб, ёниб кетган.

Фаластиннинг WAFA агентлиги портлатилган машинада беш киши бўлганини хабар қилган. Уларнинг барчаси ҳужумда ҳалок бўлган.

Бир қанча араб ва Исроил нашрлари машинада ҲАМАС қўмондони бўлганини ёзган. Исроилнинг “Моссад” айғоқчилик хизмати ҲАМАС қўмондонининг Ғарбий Соҳилга келиши ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлган ва шу асосда ҳужум режаси ишлаб чиққан.

Исроил ҳарбийлари ҳужум юзасидан баёнот берган. Унга кўра, Ғарбий Соҳилнинг Тулкарим шаҳри ҳудудида ҲАМАС бригада қўмондони йўқ қилинган. У ҳудудда жангарилар тўплаб, Исроил чегарасида тартибсизлик келтириб чиқаришга тайёргарлик кўргани айтилган.

Ҳеч бир манба ўлдирилган ҲАМАС қўмондони шахсини маълум қилмаган. Қўмондон билан битта машинада ҳалок бўлган 4 нафар шахс кимлар бўлгани ҳақида ҳам ҳеч қандай қўшимча маълумот мавжуд эмас.

Яқин Шарқ нашрлари Исроил томонидан сўнгги ҳужум вазиятни янада кескинлаштиришини хабар берган. Чунки олдинроқ ҲАМАС раҳбарлари Фуад Шукр ва Исмоил Ҳаниялар “Моссад” томонидан ўлдирилиши оқибатида Эрон ва иттифоқчиларининг Тель-Авивга нисбатан муросасизлиги кучайган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилнинг Ғарбий Соҳилга қилган ҳужуми оқибатида яна бир ҲАМАС қўмондони ҳалок бўлди