09:33 / 11.08.2024
102

Сайёранинг энг бадавлат инсони Жефф Безос қандай уйда яшайди?

Сайёранинг энг бадавлат инсони Жефф Безос қандай уйда яшайди?
1994 йилда Amazon компаниясига асос солган Жефф Безос узоқ йиллар давомида дунёнинг энг бадавлат инсонлари рўйхатида юқори поғоналарни эгаллаб келмоқда.

Фото: Дзен
Бугунги кунда унинг давлати 195 миллиард долларга етган. Бундан ташқари, у АҚШда кўплаб кўчмас мулкларга эгалик қилади. Яқинда Жефф Безос яна бир бор катта харидни амалга оширди. Миллиардер Манхеттендан премиум сифатли янги кўп қаватли уйларни сотиб олди.

Фото: Дзен
Жефф Безоснинг янги квартираси Манхеттеннинг қоқ марказида, 5-авенюда жойлашган. Ушбу ҳудуддаги уйлар узоқ вақтдан бери ўта қиммат нархда бўлиб келган. Тадбиркор мазкур хонадонларни сотиб олиш учун 96 миллион доллар сарфлади.

Фото: Дзен
Тўртта йирик квартира кўп қаватли бинонинг энг юқори қисмида жойлашган. Уларнинг ҳар бири тўрт қаватдан иборат бўлиб, майдони 1800 квадрат метрни ташкил қилади.

Терраса

Фото: Дзен
Жефф Безосга тегишли янги квартираларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу хонадонлардаги улкан террасалар ва балконларнинг мавжудлигидир. Улар уйни тўрт томондан ўраб туради. Террасалардаги стол, диван ва ўриндиқлар очиқ осмон остида жойлашган.

Фото: Дзен
Террасалар Нью Йоркнинг машҳур биноларига қараган: бир томонда Empire State Building, бошқа тарафдан эса Манхеттеннинг таниқли осмонўпар биноларини кўришингиз мумкин.

Интерер

Фото: Дзен
Жефф Безоснинг янги апартаментида 15 та ётоқхона мавжуд. Хоналар минимализм ва art deco услубидаги дизайнга эга. Ҳар бир хона ажойиб ранглардаги мебеллар билан жиҳозланган.

Фото: Дзен
Хоналарда кулранг ва оқ рангларга кўпроқ урғу берилган ва қора декоратив элементлардан фойдаланилган.

Фото: Дзен
Квартираларнинг ажралиб турадиган яна бир хусусиятларидан бири — панорамали кенг деразалардир.

Фото: Дзен

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сайёранинг энг бадавлат инсони Жефф Безос қандай уйда яшайди?