Исроил ҳарбийлари Ғазодаги масжидда Қуръонни ёқиб юборди (видео)
1 дақиқа ўқиш175

Фото: Видеодан кадр
Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги масжидда Қуръоннинг нусхаларини йиртиб ёқиб юборди. ҲАМАС ҳолат юзасидан араб ва мусулмон давлатлари ҳамда ташкилотларига мурожаат қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
“Қуръон нусхаларининг ёқиб юборилиши, масжидларнинг таҳқирланиши ва вайрон қилиниши ушбу тузумнинг нафратга тўла жиноий аскарларининг экстремистик хусусиятини ҳамда уларнинг миллатимизнинг ўзига хослиги ва муқаддаслигига алоқадор ҳар қандай нарсага нисбатан фашистик хатти-ҳаракатларини тасдиқлайди”, дейилади ҲАМАС баёнотида.
Камерага муҳрланган тасвирларда Исроил аскарлари Ғазодаги Бани Салиҳ масжидида Қуръон саҳифаларни йиртиб, уларни ёқаётгани акс этган. Бундан ташқари, Хон Юнусдаги тарихий масжиднинг бомбардимон қилинишини ҳам кўриш мумкин.
Исроил сўнгги 10 ой ичида Ғазодаги 610 та масжид ва учта черковни бутунлай вайрон қилган. ҲАМАС дунё ҳамжамиятига мурожаат қилиб, Фаластиндаги мусулмон ва насроний зиёратгоҳларини ҳимоя қилиш, Ғазога қарши “йиртқич уруш”ни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга чақирмоқда. Исроил ҳужуми оқибатида 40200 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди ва қамалдаги Фаластин ҳудудининг катта қисмини вайронага айлантирди.

- #Исроил Ҳарбийлари
- #Ғазо Сектори
- #Қуръонни Ёқиш
- #ҲАМАС Мурожаати
- #Масжидларни Вайрон Қилиш
- #Фаластинлик Ҳалок бўлди
- #Қур’он Йўқ қилингани
- #ХАМАС Байонати
- #Масжидларни Таҳқирлаш
- #Фаластин Зиёратгоҳлари
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…