08:54 / 14.09.2024
15

АҚШ Исроилга 165 млн долларлик ҳарбий техника етказиб беришни маъқуллади

АҚШ Исроилга 165 млн долларлик ҳарбий техника етказиб беришни маъқуллади
Фото: Getty Images
АҚШ давлат департаменти Исроилга ҳарбий мақсадларда фойдаланиш учун 164,6 миллион долларлик оғир танклар тиркамаси ва тегишли жиҳозларни сотишни маъқуллади.

Мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги баёнотида, мазкур қарор юзасидан Конгрессни хабардор қилиш учун зарур сертификат берилганлигини маълум қилинган.

Қайд этилишича, Исроил ҳукумати сўрови асосида давлат департаменти умумий қиймати 164,6 миллион долларга тенг оғир танк тиркамаси ва унга тегишли ускуналарни сотишни маъқуллаган ҳамда зарур сертификат Конгрессга юборилган.

Етказиб бериш 2027 йилда бошланиши кутилмоқда. Савдо сертификати нафақат оғир танк тиркамалари, балки эҳтиёт қисмлар, техник хизмат кўрсатиш ва ҳайдовчи асбоблари, техник ҳужжатлар ва логистика ёрдамини ҳам назарда тутади.

Аввалроқ Anadolu нашри АҚШ 2023 йил 7 октябрда Ғазо секторига ҳужум бошланганидан бери Исроилга 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроғ етказиб бергани ҳақида хабар берганди. Исроил Мудофаа вазирлигига кўра, 500 та авиақатнов ва 107 та денгиз транспорти орқали ҳарбий асбоб-ускуна ва техника етказиб берилган. Олинган жиҳозлар зирҳли техника, ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя воситалари ва тиббий ускуналарни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, АҚШ Исроилга 20 миллиард доллардан ортиқ қўшимча қурол экспортини маъқуллаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Исроилга 165 млн долларлик ҳарбий техника етказиб беришни маъқуллади