19:48 / 27.09.2024
16

Америкалик олимлар гриппдан ҳимоя қиладиган бурун спрейини ихтиро қилди

Америкалик олимлар гриппдан ҳимоя қиладиган бурун спрейини ихтиро қилди
Фото: Getty Images
АҚШда олимлар шамоллаш ва грипп вирусларини юқтириш хавфини 99,9 фоизгача камайтирадиган бурун спрейи ихтиро қилди, деб ёзмоқда New Atlas.

Патогенларни тутиб олиб, зарарсизлантирувчи спрей (PCANS) таркибида ҳеч қандай дори воситалари мавжуд эмас. Бунинг ўрнига у буруннинг ички қисмини қоплайдиган гел ҳосил қилади. Бу гел фойдаланувчининг нафас олишига таъсир қилмаса-да, бурун орқали кирган ҳар қандай вирус ёки бактерияларни ушлаб, улар нобуд бўлгунча ҳаракатсизлантиради.

Ишланма грипп, аденовирус, пневмония ва ҳатто коронавирусда синовдан ўтказилди — уларнинг ҳеч бири бурундан нарига ўтмади.

Ҳарвардга алоқадор Brigham and Women’s Hospital шифохонаси олимлари томонидан яратилган спрей лаборатория сичқонларида синовдан ўтказилди. H1N1 грипп вирусининг сичқонларга мослаштирилган шакли тажрибадаги кемирувчиларга ўлимга олиб келадиган дозадан 25 баравар кўпроқ миқдорда юборилганда ҳам спрей уларни ҳимоя қилди. Бундан ташқари, сичқонларнинг ўпкасидаги вирус даражаси 99,99 фоиз пасайди. Спрей кемирувчиларнинг бурнида саккиз соатгача сақланиб, камида тўрт соат давомида инфекцияни самарали тўсди.

PCANS ҳали одамларда синовдан ўтказилгани йўқ, аммо у 3D принтерда чоп этилган инсон бурни моделида қўлланди. Бу тажрибада PCANS оддий шиллиққа нисбатан икки баробар кўп микробларни тутиб олди.

У биз синовдан ўтказган барча вирус ва бактерияларнинг деярли 100 фоизини, жумладан, грипп, SARS-CoV-2, RSV, аденовирус, пневмония К ва бошқаларни блоклаб, зарарсизлантирди”, — дейди тадқиқот бош муаллифи доктор Жон Жозеф.

Агар одамлар орасида спрей синови муваффақиятли ўтса, у 2026 йилда сотувга чиқарилиши мумкин. Олимлар спрейдан келгусида аллергияга қарши фойдаланиш ҳам мумкин, деб ҳисобламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик олимлар гриппдан ҳимоя қиладиган бурун спрейини ихтиро қилди