Фото: Reuters
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мувофиқ Исроил чегарасидан шимолга чекинмагунча, унга ҳужум қилишдан тўхтамаслигини маълум қилди.
Нетаньяху “Ҳизбуллоҳ”ни “замонавий дунёда ўхшаши йўқ жуда кучли террорчи ташкилот” деб атади ва ушбу ташкилот “Ал-Қоида”дан ташқари бошқа террористик гуруҳлардан кўра кўпроқ америкалик ва французларни ўлдирганини эслатди.
“Исроил ҳам Ливандаги ‘Ҳизбуллоҳ’ни енгиш учун жавобгардир. Фуқароларимиз ўз уйларига хавфсиз қайтмагунча тинчланмаймиз. Чегарамизда 2023 йил 7 октябрда содир бўлган қирғинга ўхшаш яна бир қирғин содир этиши мумкин бўлган террорчилар армияси бўлмайди”, деди Нетаньяху.
У бутун дунёга 7 октябрдан кейинги кун “Ҳизбуллоҳ” ҳар куни Исроил шимолини ўққа тута бошлагани, ўн минглаб аҳолини эвакуация қилишга мажбур қилгани ва шимолий Исроилдаги шаҳарларни харобага айлантирганини эслатди.
“‘Ҳизбуллоҳ’ 18 йил давомида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-сонли резолюциясини бажаришдан бош тортиб келмоқда, бу резолюцияга кўра, ўз кучларини чегарамиздан олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олади. Бунинг ўрнига ‘Ҳизбуллоҳ’ чегарамиз ёнида жойлашди. Аҳоли пунктларимизга кириб бориш учун туннеллар қурди ва минглаб ракеталар учирди”, дея қўшимча қилган у.
Нетаньяху, шунингдек, Исроил ушбу таҳдидни бартараф этишга ва исроилликларни уйларига хавфсиз қайтишларига имкон беришга тўлиқ ҳуқуқи борлигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди