Женнифер Лопес.
Фото: Marie Claire
Бен Аффлек билан ажрашаётган Женнифер Лопес шу кетишда бор пулини сарфлаб тугатиши мумкин, атрофидагиларнинг фикрича, Жей Ло кайфиятини кўтариш учун пулларини ҳавога совуряпти.
In Touch Weekly ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, хонанданинг молиявий жамоаси хавотирга тушиб қолган, харажатларни дарҳол чеклаш керак. Женнифер Лопес дизайнерлик кийимлари харидига зўр берган, қолаверса, жамоасини ҳам кенгайтирди, бу ҳафталик харажатларда акс этмоқда.
«Аввало ажрашиш ишини ёпиб олиш керак, бунга 50 миллион доллар кетади. Шунга қарамай, у кўзига нима кўринса сотиб оляпти, 50 млн долларга тушган уйини айтмай қўя қолай», — деди манбалардан бири.
«Ақл бовар қилмас шопинглар»ни деб қўшиқчи 400 млн долларга баҳоланаётган бойлигидан маҳрум бўлиши мумкин.
Шу йилнинг 20 август куни Голливуд юлдузлари — Женнифер Лопес ва Бен Аффлек ажрашаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Женнифер Лопес адвокат ёлламасдан ажрашиш тўғрисидаги аризани Лос-Анжелес Олий судига топширган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди