Фото: Telegram/Рамзан Қодиров
Чеченистон етакчиси Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли Адам Қодиров РФ субъектлари орасида хавфсизлик хизматининг энг ёш бошлиғи сифатида Россия Рекордлар китобига киритилди.
Қайд этилишича, тегишли мукофот 4 октябр куни Грознийда ўтказилган ММА бўйича мусобақада унга топширилган. Нашр бош муҳаррири Станислав Коненко, шунингдек, Адам Қодировга Россия Рекордлар китобини оммалаштириш йўлидаги ҳиссаси учун медал билан мукофотлаган.
Адам Қодиров ўзига топширилган мукофотга қуйидагича изоҳ берди: «Биз тўхтаб қолиш ниятида эмасмиз, Ахмат — куч».
2023 йил ёзида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 15 ёшли ўғли Адам тергов изоляторида Волгоградда Қуръонни ёқиб юборган Никита Журавелни калтаклади. Қодиров дўппослаш тасвирларини эълон қилган ва ўғлининг бу ишидан фахрланишини айтган эди.
Шундан сўнг Адам Қодиров бир қанча мукофотларга сазовор бўлди, отасининг хавфсизлик хизматида лавозимни эгаллади ва Россия Мудофаа вазирлиги таркибидаги «Шайх Мансур» батальонига раҳбарлик қила бошлади. Унга Чеченистон қаҳрамони унвони ҳам берилди. Декабр ойида Рамзан Қодиров суд унинг ўғлини жазолашга қарор қилмаганини, Чеченистон расмийлари ҳам бу билан шуғулланмаслиги кераклигини айтганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди