Фото: REUTERS
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп 5 октябр, шанба куни Пенсилвания штати Батлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти митингида нутқ сўзлади. Воқеа жойи шуниси билан муҳимки, айнан шу ерда июл ойида Трампга суиқасд уюштирилган эди.
Dpa агентлигига кўра, сиёсатчи ўз тадбирига «минглаб одамларни» жалб қилишга муваффақ бўлган. Оммавий ахборот воситалари республикачи билан учрашиш учун келган сайловчилар сонини 13 июл куни 20 ёшли Томас Мэтю Крукс сиёсатчига қарата ўт очган митингдагидан «анча кўп» деб ҳисобламоқда. Ўшанда Трамп қулоғидан яраланган, ҳужумчи эса АҚШ Махфий хизматининг жавоб ўқи билан ўлдирилган.
Янги ташкил этилган тадбирда Трампнинг трибунаси ҳимоя ойнаси билан ўраб қўйилди, июл ойидаги митингда бундай бўлмаганди. Республикачи ўз сўзини аввалги йиғилишга ишора қилиш билан бошлади. «Айтганимдек», деди у нутқининг бошида иммиграция маълумотлари ёзилган тахтани кўрсатиб. Июл ойида сиёсатчининг нутқи айнан шу жойида ўқ овозлари янграганди.
Трамп ўз нутқида июл ойидаги ҳужумга бир неча бор ишора қилиб, воқеалар унинг тарафдорларини «ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ, мағрурроқ, бирдамроқ, қатъиятлироқ ва ғалабага яқинроқ» қилганини айтди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳужумчи уни «тақдир ва яратганнинг инояти билан» аниқ нишонга ололмаган. Шу билан бирга, Трампнинг июл ойидаги митингига ташриф буюрганлардан бири Крукснинг ўқидан ҳалок бўлган, сиёсатчи бу киши хотирасига бир дақиқалик сукут билан ҳурмат бажо келтирди.
NYT Трамп ва Путин Украина бўйича биринчи муҳокамани қачон ўтказганини очиқлади
2017 йилда, ўша пайтда Америка президенти лавозимига киришган Доналд Трамп Ҳамбургдаги G20 саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан биринчи шахсий учрашувини ўтказган ва унда Путиннинг Украинага Америка қуроллари эҳтимолий етказиб берилиши бўйича фикрини сўраган. Россия президенти бу Қўшма Штатлар томонидан «хато» бўлиши ҳақида жавоб берган. Бу ҳақда 5 октябр куни The New York Times (NYT) ёзмоқда.
Трамп билан суҳбатда Путин Украинани «коррупцияга учраган, хаёлий мамлакат» деб атади ва Россия унга таъсир ўтказишга тўлиқ ҳаққи борлигини таъкидлади. Ҳамбургдаги ўша саммитда қатнашган уч америкалик мулозимга кўра, Россияга қарши маслаҳатчилари томонидан бир қанча тезислар тузиб берилган Трамп Путинга эътироз билдира олмаган.
Суҳбатдан сўнг АҚШ давлат котиби лавозимига номзод бўлган Рекс Тиллерсон Трамп маъмуриятини «президентнинг Украина ҳақидаги фикрини ўзгартириш учун кўп иш қилишлари кераклиги» ҳақида огоҳлантирган. «Тиллерсон ҳозиргина собиқ «КГБ» жосуси жаноб Путиннинг Америка янги президентининг фикрлаш тарзини шакллантириш бўйича маҳорат дарси ўтказганини кузатди», — дея тушунтиради NYT нима бўлганини. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди